Касаба уюшмалари куни "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровАмериканский горки в парке “Навруз”
Американский горки в парке “Навруз” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. 11 ноябрь — Ўзбекистонда "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Айтилишича, президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади.
Табрикда давлат раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди.
Маълумот учун, 2020 йили президентнинг ЎРҚ-648-сонли қонуни билан, 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” этиб белгиланган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 14 та тармоқ касаба уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларини, 6,1 млн дан ортиқ касаба уюшмалари аъзоларини бирлаштиради.
2022 йилнинг ўн ойи давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 4,5 мингга яқин мурожаати кўриб чиқилди.
Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда жами 143 мингдан зиёд дам олувчилар соғломлаштирилиб, улардан 62 минг 405 нафари имтиёзли ва 4 554 нафари бепул йўлланмалар асосида ўз саломатликларини тиклашди.
Шунингдек, ёз мавсумида жами 1 минг 801 та оромгоҳлар фаолият кўрсатди ва уларда 402 минг 399 нафар бола соғломлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0