https://sputniknews.uz/20230502/may-oyi-davomida-ob-havo-qanday-boladi-34537430.html
Май ойи давомида об-ҳаво қандай бўлади?
Май ойи давомида об-ҳаво қандай бўлади?
Sputnik Ўзбекистон
Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун май ойининг мутлақ максимуми +39-41 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43...+45 даражани ташкил этади.
2023-05-02T14:26+0500
2023-05-02T14:26+0500
2023-05-02T14:26+0500
жамият
ўзгидромет
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/06/32685099_0:0:3056:1719_1920x0_80_0_0_0086019861adcc0f147d6ecb3cf42173.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзгидромет май ойида Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.Таъкидланишича, ҳудуднинг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат +24...+27 даражани, иккинчи ярмида эса +28...+31 даражани ташкил этади. Май ойида ёз фаслидаги каби ҳарорат +35...+37 даражагача бўлган иссиқ кунлар ҳам кузатилади.Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун май ойининг мутлақ максимуми +39-41 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43...+45 даражани ташкил этади.Бироқ, жуда камдан-кам ҳолларда, май ойида ҳам кундузги ҳарорат +13...+18 даражагача пасаядиган кунлар кузатилади.Ойнинг илк ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +23...+28 даражани ташкил этади, ўн кунликнинг энг охирида эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Кейинчалик май ойининг охиригача ҳарорат кечалари +10...+13 даражадан +17...+20 даражагача, кундуз кунлари +22...+25 даражадан +32...+35 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.1 майдан 10 майгача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 4 май куни шимоли-ғарбий ҳудудларда, 6-7 май кунлари республиканинг қолган ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин. Умуман олганда, май ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/06/32685099_226:0:2955:2047_1920x0_80_0_0_1372916dbb3ce4c403910ef0217b575d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
май об-ҳаво ўзбекистон ўзгидромет проггоз
май об-ҳаво ўзбекистон ўзгидромет проггоз
Май ойи давомида об-ҳаво қандай бўлади?
Ушбу йилда май қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзгидромет май ойида Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилаётганини
маълум қилди. Таъкидланишича, ҳудуднинг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат +24...+27 даражани, иккинчи ярмида эса +28...+31 даражани ташкил этади. Май ойида ёз фаслидаги каби ҳарорат +35...+37 даражагача бўлган иссиқ кунлар ҳам кузатилади.
Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун май ойининг мутлақ максимуми +39-41 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43...+45 даражани ташкил этади.
Бироқ, жуда камдан-кам ҳолларда, май ойида ҳам кундузги ҳарорат +13...+18 даражагача пасаядиган кунлар кузатилади.
Ушбу йилда май қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.
Ойнинг илк ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +23...+28 даражани ташкил этади, ўн кунликнинг энг охирида эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Кейинчалик май ойининг охиригача ҳарорат кечалари +10...+13 даражадан +17...+20 даражагача, кундуз кунлари +22...+25 даражадан +32...+35 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
1 майдан 10 майгача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 4 май куни шимоли-ғарбий ҳудудларда, 6-7 май кунлари республиканинг қолган ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин. Умуман олганда, май ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.