Май ойида мактаб ўқувчилари бепул спектакллар намойиш этилади

CC0 / pexels.com/Pixabay / Красный Театр
Красный Театр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Май ойи барча ҳудудларда “Театр ойлиги” деб эълон қилинди. Чекка ҳудудларда ҳам кўчма театрлар ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Май ойида Ўзбекистон бўйлаб театрларда мактаб ўқувчилари учун бепул спектакллар намойиш этилади, дея хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Қайд этилишича, май ойи барча туман (шаҳар)ларда “Театр ойлиги” деб эълон қилинди.
Бундан кўзланган мақсад ёшларда бадиий ва эстетик маданиятни ривожлантириш ва ўқувчиларнинг санъатга бўлган қизиқишларини орттиришдан иборат.
Ойлик доирасида Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги 40 та театр жамоаси томонидан мактаб ўқувчилари учун турли мавзуларда спектакллар намойиш этилади.
Бундан ташқари чекка ҳудудлар учун кўчма театрлар ташкил қилинади.

“Унга кўра ўқувчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда ҳафта давомида жадвал асосида ўқувчиларга бепул театр намойишлари ташкил этилади”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид:

Қўғирчоқларга "жон киритиб" дунёга танилган хоразмлик уста ҳикояси – видео
Янгиликлар лентаси
0