Энди ипотека субсидиясини олиш учун онлайн ариза юбориш мумкин

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишКалькулятор и дом
Калькулятор и дом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар 1 майдан 1 декабргача қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 1 майдан бошлаб “Ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати ишга тушди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 1 майдан 1 декабргача қабул қилинади.
Ипотека кредитлари ва субсидияларни олиш тартиби ўзгарди — тафсилотлар.
Ўзбекистон президентининг 13 апрелдаги тегишли фармонига мувофиқ жорий йил янги тартибдаги ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.
Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугагандан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;
Субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.
Талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилди.
Субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинган.
Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилди:
ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
Янгиликлар лентаси
0