https://sputniknews.uz/20230413/ipoteka-kredit-subsidiya-tartib-33889554.html
Ипотека кредитлари ва субсидияларни олиш тартиби ўзгарди — тафсилотлар
Ипотека кредитлари ва субсидияларни олиш тартиби ўзгарди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Энди фуқаролар арзонроқ ва расмий даромадсиз кредит олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, субсидиядан ўз вақтида фойдаланмаган фуқароларга қайта ариза топшириш имконияти берилади.
2023-04-13T15:50+0500
2023-04-13T15:50+0500
2023-04-13T15:54+0500
ўзбекистон
кредит
янги фармон
субсидия
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/02/15310027_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_14c6a14b2cc9813878c4485cc4c84f55.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Энди дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқароларга арзонроқ кредит олиш имконияти берилади. Бу ҳақда 13 апрель куни президент томонидан қабул қилинган фармонда назарда тутилган, дея хабар берди ЎзА.Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.Ипотека кредитларини ажратиш тартибиБанкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.Банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга.Субсидияларни ажратиш тартибиСубсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин.Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/02/15310027_198:0:2721:1892_1920x0_80_0_0_b1f647174a19c402183c530b7da1be73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ипотека кредит субсидия янги фармон
ўзбекистон ипотека кредит субсидия янги фармон
Ипотека кредитлари ва субсидияларни олиш тартиби ўзгарди — тафсилотлар
15:50 13.04.2023 (янгиланди: 15:54 13.04.2023) Энди фуқаролар арзонроқ ва расмий даромадсиз кредит олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, субсидиядан ўз вақтида фойдаланмаган фуқароларга қайта ариза топшириш имконияти берилади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Энди дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқароларга арзонроқ кредит олиш имконияти берилади. Бу ҳақда 13 апрель куни президент томонидан қабул қилинган фармонда назарда тутилган, дея хабар берди
ЎзА. Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Ипотека кредитларини ажратиш тартиби
Банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.
Банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга.
Субсидияларни ажратиш тартиби
Субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.