Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Мирзиёев МДҲ бош котибини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Сергей Лебедев
Шавкат Мирзиёев и Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти кўп қиррали ҳамкорликни илгари суришда МДҲнинг аҳамиятини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Конституция бўйича референдумни кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатда бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ҳамдўстлик бош котиби ва миссия аъзоларига мамлакатнинг барча ҳудудларида фаол ишлагани ҳамда референдумнинг бориши ва натижаларига юксак баҳо бергани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Нуфузли минтақавий ташкилот раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини референдум жараёнлари юксак халқаро талаблари ва стандартларига мувофиқ муваффақиятли ташкил этилгани билан дилдан қутлади.
Референдум якунлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва мамлакатда демократик янгиланишларни давом эттиришда муҳим босқич бўлишига ишонч билдирилди.
Учрашувда ўзаро манфаатли, энг аввало, савдо-иқтисодий, саноат ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда МДҲнинг муҳим ўрни қайд этилди. Ҳамдўстлик маконида инвестициялар жадал суръат билан ўсаётгани таъкидланди, жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг самарали натижалари юқори баҳоланди.
Фаол гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Урна голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Референдум — 2023
Референдумнинг якуний натижалари эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0