Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдумнинг якуний натижалари эълон қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУрна голосования
Урна голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
МСК референдумнинг якуний натижаларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг 90,21 фоизи қўллаб-қувватлади. Овоз берувчиларнинг 9,35 фоизи қарши овоз берган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев маълум қилди.
“Референдумнинг якуний хулосаларига кўра, унда овоз берувчиларнинг иштироки 84,51 фоизни ташкил этди, 16 миллион 667 минг 097 киши овоз берди”, — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев.
Таъкидланишича, кеча ўтказилган референдумда 16 667 097 нафар (84,51%) овоз берувчи қатнашди. Жумладан, 611 320 киши муддатидан олдин овоз берган. Уларнинг 15 034 608 нафари (90,21%) қонунни маъқуллади. Овоз берувчиларнинг 1 558 817 нафари (9,35%) янги таҳрирдаги Конституцияни маъқулламади. 73 672 та бюллетен яроқсиз деб топилган.
30 апрель куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилди.
Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб борди.
Референдумда 20 миллиондан ошиқ фуқаро иштирок этиш ҳуқуқига эга эди.
Референдум жараёнларида 964 нафар ОАВ вакили иштирок этди. Уларнинг 772 нафари маҳаллий, 192 нафари чет эллик вакиллар.
Референдум участкалари ўз фаолиятини 20:00 га қадар давом эттирди.
Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилди. Овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" деб кўрсатилди.
Янгиликлар лентаси
0