Жанубий Корея учун ядровий соябон қимматлашди

© Sputnik / Мария Плотникова / Медиабанкка ўтишУчастники митинга с флагами Южной Кореи, США, Великобритании на одной из улиц в Сеуле.
Участники митинга с флагами Южной Кореи, США, Великобритании на одной из улиц в Сеуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореянинг Германиядан ыаер афзал бўлиши мумкин? Агар АҚШ ўзининг Европадаги иттифоқчисини иқтисодий вайронага айлантираётган бўлса, нега Осиёдаги иттифоқчисига ҳам шундай қила олмайди? Қила олади ва қилмоқда ҳам.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг Вашингтонга яқинда бўлиб ўтган ташрифининг ҳамма пайқаган жиҳатлари ҳақида эмас – у ерда музокаралар нафақат ядровий қурол, балки иқтисодиёт ҳақида ҳам олиб борилган эди.
Дунё бўйича аксарият шарҳлар барибир қурол ҳақида бўлмоқда. Айтишларича, президент Юн Жанубий Корея ҳам Шимолий Корея ядровий арсеналига тенг равишда ўз ядро бомбасини яратиш билан таҳдид қилган ва Байденни қийин вазиятга қўйган эмиш. Байден эса Юнни бу фикридан қайтарибди, эвазига ярим орол жанубида “ядровий соябон” ташкил этишни ваъда қилибди. “Соябон” дейилганда – Шимолий Корея биринчи бўлиб Жанубий Кореяга қарши ядровий қуролидан фойдаланса, унга қарши ядровий қуролини қўллаш бўйича АҚШниинг мажбурияти назарга тутилмоқда. Бугуннинг ўзидаёқ Корея денгизларига АҚШ ядровий сув ости кемаси, кейин эса бошқа шунга ўхшаш кемаларнинг олиб келиниши ҳақида гапиришмоқда.
Ярим орол ерларида бундай қуроллар бўлмаслиги керак. Лекин у ердаги АҚШ ҳарбий базалари рўйхатига назар ташласангиз (бир ярим саҳифалик), ким ҳам уларни назорат қиларди. Ҳозирда ядровий режалаштириш бўйича қўшма комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди, яъни расмий равишда Жанубий кореяликлар бу воқеада худди европаликлар каби иштирок этадилар.
Бу ҳолатда асосийси шундаки, ҳамма бир нарсани тушуниб турибди: аслида ядровий ва бошқа қуроллар йўналтирилган давлат бу – Хитой.
Итоатсиз Шимолий Корея ҳақидаги қўрқинчли ҳикоялар охирги марта 2018 йилда, Доналд Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви арафасида кимларнидир ташвишга солган эди. Айтганча, ўша учрашувнинг якуний ҳужжатида, шунчаки ҳазиломуз бутун ярим оролни ядровий қуролдан тозалаш ҳақида гапирилган эди. Қандай бўлмасин, бугун, Юн Сок Ёлнинг АҚШга ташрифидан сўнг, ҳақиқат юзага чиқди: Шимол ядро арсеналига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилди, у Америка ҳарбийларининг Шарқий Осиёдаги ҳаракатлари учун баҳонали ёлғон позицияда бўлишни давом этиши даргумон. Ҳақиқий нишон – Хитой, шунчаки, бугунда бу мавзулар очиқ гапирилмоқда.
Хитойнинг ўзи ҳам нашрларда ва расмий баёнотларда АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятига эътибор қаратди. Яъни, "ядровий соябон" юкидан ташқари кўплаб иқтисодий муаммоларга дуч келади.
Хусусан, Оқ уйда Юнни Жанубий Корея яримўтказгич ишлаб чиқарувчилари Хитой бозорида, АҚШ компаниялари чиқиб кетганидан кейин ҳосил бўлган бўшлиқларни тўлдиришга йўл қўймасликка кўндирилди ("мажбурланди" деб тушунаверинг).

Умуман олганда, Америка – Жанубий Кореянинг асосий савдо ҳамкорлари рўйхатида биринчи ўринга чиққан Хитой ва узоқ иккинчи ўринга тушиб кетган АҚШ билан боғлиқ вазиятни ўзгартириши керак. Худди шундай ҳолат 2016 йилда ҳам бўлган, АҚШ ўшанда "даҳшатли" Шимолий Кореяга қаратилган THAAD ракетага қарши тизимини жойлаштирган ва шундан сўнг Хитой Сеулга нисбатан дарҳол оғриқли санкциялар қўйган эди.

Жанубий Кореяни камроқ фойда келтирадиган савдога мажбурлаш ва Хитой билан алоқани уздириш – АҚШ Ҳиндистон билан ва умуман дунёдаги ҳамма билан амалга оширишга ҳаракат қилаётган бир хил тизимдаги чеклаш ҳаракатларидир. Шу жумладан, яна бир осиёлик ҳамкор – Тайван ҳам. Натижада йилнинг биринчи чорагида Жанубий Кореянинг Хитой билан савдо айланмаси 26,5 фоизга қисқарди, бу эса барча экспорт ҳажмининг 19,2 фоизга қисқарганини англатади. 1990 йиллардан бошлаб, Тайван, худди Жанубий Корея каби, биринчи навбатда, йилига 100 миллиард долларгача профицит билан савдо қилган Тайпэйнинг Хитой билан бизнеси туфайли гуллаб-яшнади. Энди эса оролнинг ташқи савдо баланси сўнгги ўн тўрт йил ичида энг ёмон кўрсаткичга тушиб кетди. АҚШ билан ҳамкорликнинг мажбурияти бор: сиз қуролланганбўласиз, аммо оч.
Умуман олганда, бугунги кунда ядровий соябонлар ва бундай ҳамкорликнинг жиҳатлари аввалгидек эмас. Эслатиб ўтамиз, Совуқ уруш бошланишида уларга нафақат иқтисодий ёрдам татбиқ қилинган эди. АҚШ Ғарбий Германия иқтисодий мўъжизасини яратишда ҳам яхшигина иштирок этди, бугунги кунда эса энди ўзи уни вайрон қилмоқда. Бир пайтлар Корея ярим оролининг қашшоқ ва қолоқ қисми билан ҳам шундай бўлди. Жанубий Корея мўъжизаси биринчи навбатда АҚШ, шундан кейингина кўтарила бошлаган Япония ва бошқаларсиз содир бўлмасди.
Савол туғилади: нега бугун бунинг акси бўлмоқда? Қайси минтақада бўлишидан қатъи назар, нима учун АҚШ иттифоқчиси бўлиш бу иттифоқчининг иқтисодий имкониятларига путур етказиш, уни қашшоқликка етаклашни англатади? Жавоблар жуда кўп, лекин ҳар сафар бундай ҳамкорлик пойдевори ишончсиз ва мўрт бўлиб чиқади.
Янгиликлар лентаси
0