Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 28 апрелнинг асосий воқеалари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишАвиационные бомбы на аэродроме базирования истребителей ВКС России, задействованных в специальной военной операции.
Авиационные бомбы на аэродроме базирования истребителей ВКС России, задействованных в специальной военной операции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2023
Oбуна бўлиш
Украина қуролли кучларининг "қарши ҳужуми" ҳозирча амалга ошгани йўқ. Россия узоқ масофадан туриб ани зарбалар билан УҚК заҳираларини йўқ қилмоқда. Махсус операция белгиланган режаларга мувофиқ давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Ўтган тунда Россия Аэрокосмик кучлари УҚКнинг захира бўлинмаларини вақтинча жойлаштириш нуқталарига ҳаводан узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар билан ракета зарбасини берди. Натижада барча нишонга олинган объектларга зарба берилди, белгиланган мақсадга эришилди. Душман захира кучларининг жанглар ҳудудига ҳаракати тўхтатилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Тимковка, Крахмалное, Табаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг 75 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар техникаси, Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита қўпорувчи-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Харков вилоятининг Синелниково қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 127-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи зарбалари ДХРнинг Терний ва ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 85 нафар ҳарбий хизматчилари, иккита автомашинаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва битта Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донетск йўналишида ҳужум отрядлари Артемовск шаҳрининг ғарбий қисмида УҚК бўлинмалари ва хорижий ёлланма аскарларни йўқ қилишни давом эттирди. Ҳаво-десант қўшинлари "Жануб" қўшинлар гуруҳи уларни қанотлардан ҳимоя қилиб, душманнинг Артемовскка қўшимча захираларни олиб киришга уринишларини тўхтатиб турди.
Артёмовск атрофида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Богдановка, Часов Яр, Николаевка, Красное ва Предтехино аҳоли пунктлари ҳудудларида 300 нафаргача украиналик ҳарбийлар ва ёлланма аскарларни, учта БМП, тўртта зирҳли жанговар машинаси, саккизта бошқа техника, Д-30 гаубицаси йўқ қилди.
Ўтган кун давомида ушбу ҳудудда авиация олтита парвоз амалга оширди, артиллерия 52 та ўт очиш нуқтларини бостирди.
Ракета қўшинлари Артемовск шаҳридаги Украина мудофаа қўшма қароргоҳига, шунингдек, Донетск Халқ Республикасининг Константиновка аҳоли пункти ҳудудидаги “Чет эл легиони” деб номланган бўлинмаларга зарба берди.
ДХРнинг Бондарное қишлоғи ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 fhnbkkthbzuf қарши радарı йўқ қилинди.
Жанубий Донетск ва Запороже йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи Донецкнинг Водяное, Павловка, Новопол, Запороже вилоятининг Чаривное аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 40 тагача ҳарбий хизматчиси, иккита машинаси, Мста-Б ва Д-30 гаубицаkfhb йўқ қилинди.
Шунингдек, Запороже вилоятининг Марфопол вилоятида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Херсон йўналишида Украина Қуролли Кучларининг 65 нафар ҳарбий хизматчиси, учта машинаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли Кучларининг 86 та позицияларда жойлашган 112та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Донетск Халқ Республикасининг Дробйшево қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган суткада саккизта HIMARS ва "Ураган" тизимлари ракетасини тутиб олди. Бундан ташқари, Харков вилоятининг Берестовое, Донетск Халқ Республикасининг Кирилловка, Кременетс, Новоандреэвка, шунингдек, Запороже вилоятидаги Переможне аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг бешта учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украинанинг жами 413 та самолёт, 229 та вертолёт, 3887 та учувчисиз учиш аппарати, 421 та зенит-ракета мажмуаси, 8887 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалари, 1095 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4679 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари йўқ қилинди
Янгиликлар лентаси
0