Путин ва Эрдоған Туркияга ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида иштирок этди — видео

Oбуна бўлиш
"Аккую" АЭС Россия ва Туркия орасида кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга ёрдам беради — Путин.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. "Аккую" Москва ва Анқара ўртасидаги энг муҳим лойиҳа, деди Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг биринчи атом электр станциясига ядро ёқилғисини етказиб бериш маросимида.

“Бу Россия ва Туркия орасидаги энг муҳим лойиҳа бўлиб, у ҳам ўзаро иқтисодий манфаат келтиради, балки, албатта, мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат қилиш ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", - деди Россия президенти.

Ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида, шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси, Росатом давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0