Махсус операция: 27 апрелнинг асосий хабарлари
21:36 27.04.2023 (янгиланди: 11:39 28.04.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Ўтган тунда Россия Украина денгиз пиёдалари бўлинмалари жойлашган бир неча объектларга узоқ масофага юқори аниқликдаги ракеталар ёрдамида зарба берилди. УҚК резервларини жанговар ҳаракатлар ҳудудига етказиш тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Тунги зарба. Ўтган тунда Украина Қуролли кучлари денгиз пиёдаларининг бўлинмалари жойлашган бир неча объектларга денгиздан туриб узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги ракеталар ёрдамида зарба берилди. Нишонга олинган барча объектлар яксон қилинди, мақсадга эришилди. Украина Қуролли кучлари резервларини жанговар ҳаракатлар ҳудудига етказиш тўхтатилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятидаги Двуречная, Фиголевка, Ягодное, Першотравневе ва Табаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 110 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашинаси, "Град" реактив тизими жанговар машинаси йўқ қилинди.
ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилоятининг Олшана ва Крахмалное аҳоли пунктлари ҳудудларида тўртта Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари бостирилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи артиллерияси ва авиацияси ДХРнинг Торское, Червонопоповка ва ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, зирҳли жанговар машинаси, иккита машинаси, Д-30 гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилди.
Донецк йўналиши Артёмовскда ҳужумчи отрядлар шаҳарнинг шимоли-ғарбий, ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларида тўртта квартални эгаллаб олди. Ҳаво-десант кучлари бўлинмалари душманни шаҳарнинг шимолий ва жанубий чеккаларида ушлаб турибди ва ҳужум отрядларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.
"Жануб" қўшинлар гуруҳининг артиллерияси Ступочки, Часов Яр ва Калинин аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларига зарба берди. Кун давомида авиация ушбу ҳудудда тўртта парвоз амалга оширди ва артиллерия 59 та ўт очиш нуқтасини бостирди.
Артёмовск ва унинг атрофида кун давомида 400 дан ортиқ Украина ҳарбийлари ва ёлланма аскарлар, иккита БМП, олтита зирҳли жанговар машинаси, тўртта автомобиль, Д-20 ва Д-30 гаубицалари, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Новгородское аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Николское ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 60 нафар ҳарбий хизматчиси, БТРи, "Тор-М1" зенит-ракета мажмуасининг жанговар машинаси, учта автомобили ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини йўқ қилди.
ДХРнинг Водяное аҳоли пункти ва Углесборочная темир йўл станцияси ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 72-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбаси натижасида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, С-300 зенит-ракета мажмуасининг тўртта учириш мосламаси, Германияда ишлаб чиқарилган битта "Gepard" ўзиюрар қуроли, иккита автомобиль, ва кунига иккита Д-гаубица йўқ қилинди.
Россия авиация, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 109та позицияда жойлашган 78 та артиллерия бўлинмасини мағлуб этди.
ДХРнинг Авдеевка ва Серебрянка, Херсон вилоятининг Черкесское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг "Жануб" махсус операциялар кучлари бўлинмаларининг қўмондонлик ва кузатув пунктлари, 110-механизациялашган ва 58-мотоўқчилар бригадалари қўшинларига зарба берилди.
Донецк Халқ Республикасининг Камишеваха аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг иккита ҳаво нишонларини аниқлаш ва кузатиш радар станцияси П-18 ва СТ-68 - йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Донецк Халқ Республикасининг Липовка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида HIMARS (АҚШ) кўп учирувчи ракета тизимининг тўртта ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Донецк Халқ Республикасининг Спорное, Кирилловка, Василевка, Запорожье вилоятининг Луговское, Новое, Маячка, Харков вилоятининг Жовтневе, Херсон вилоятининг Корсунка ва Луганск Халқ Республикасининг Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 21 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 413 та самолёт, 228 та вертолёт, 3882 та учувчисиз учиш аппарати, 421 та зенит-ракета мажмуаси, 8878 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1095 та кўп ракета тизимларига оид жанговар техника, 4671 та майдон артиллерия қисмлари ва миномётлари, шунингдек, 9805 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.