Бухорода Марказий Осиёдаги энг йирик электр станциялари қурилади

© Министерство энергетики республики УзбекистанВ Навоийской области строится крупная ветроэлектростанция.
В Навоийской области строится крупная ветроэлектростанция. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
Шамол электр станцияларининг ишга туширилиши натижасида йилига 1,1 млрд метр куб табиий газ тежалади ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциялари қурилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаси бўйича Саудия Арабистони ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 млн доллар миқдорида заём битимлари имзоланди.
Мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол трубиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт∙соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, уларнинг ишга туширилиши натижасида йилига 1,1 млрд метр куб табиий газ тежалади ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
“Станциялар тўлиқ иш бошлагач, Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик шамол энергияси лойиҳасига айланади”, дейилади хабарда.
Лойиҳалар 2024 йилнинг якунига ишга тушиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0