НАТО денгиз дронлари Севастопол томон ҳаракатланмоқда: Россия қандай жавоб қайтаради?

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПрибытие нового сторожевого корабля "Адмирал Григорович" в Севастополь
Прибытие нового сторожевого корабля Адмирал Григорович в Севастополь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ келажакдаги “кўп доменли” можароларга тайёргарлик кўриш мақсадида Украина ҳарбий ҳаракатлар театридан фойдаланмоқда – НАТО разведка, алоқа ва навигациялари билан бирлаштирилган ҳолда ҳавода ва денгизда дронлардан жанговар фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси-урушда Украинанинг қўғирчоқ Қуролли кучлари фақат баҳона ва чиқим материал сифатида хизмат қилади.
24 апрелга ўтар кечаси УҚКнинг Ғарбда ишлаб чиқарилган учта денгиз дронлари Севастополга киришга уринди ва Россия Қора денгиз флоти кучлари ва воситалари томонидан йўқ қилинди. Стрелецкая кўрфазига “камикадзелар” ўта олмади. Кучли портлашлардан одамлар ва порт объектлари зарар кўрмади (тўртта уй деразалари синиб кетди).
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украинанинг экипажсиз тезсузар техникалари Одесса портидан “Қора денгиз ташаббуси”ни амалга ошириш учун юборилган. Денгиз хужумчи камикадзе-дронларини Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини гуманитар экспорт қилиш учун яратилган “дон йўлаги” ҳудудидан қайтаришди. 2022 йил 29 октябрда Қора денгиз флоти кемалари ва фуқаролик кемаларига қарши худди шундай ҳужумдан сўнг Россия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чиқаришни тўхтатди. “Дон йўлаги” Туркия Республикасининг ёзма хавфсизлик кафолатларидан сўнг ишлай бошлаган эди. Шубҳасиз, энди кафолатлар ёрдам бермайди.

Денгиз камикадзе-дрони – радиолокацион сезиларликни камайтириш учун Stels технологияси асосида яратилган автоном тезсузар катер бўлиб, у соатига 70 км дан ортиқ тезликда ҳаракатланади. Бортда кузатув ускуналари, навигация ва катта миқдордаги портловчи моддалар жойлаштирилади.

Севастопол яқинида ҳужумчи дронлар амалиёти томошаси иккинчи йил давом этмоқда, денгиз дронларини асосий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар бўлган америкаликлар ва британияликлар саҳна ортида яширинишмоқда. Украинада бундай технологиялар йўқ, УҚК операторлари британиялик мутахассислар томонидан ўқитилмоқда. Одесса ва Севастопол орасидаги денгиз орқали масофа 300 км ни ташкил қилади, Стрелецкая тор кўрфазида тунда навигация ва йўналишни белгилаш қийинлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади (масофа - 420 метр). Айнан шу ерда Пентагон ва НАТО “кўриниш берди”.
Ҳарбий разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов аввалроқ Украина энг янги тарихдаги “муҳим жангга” яқинлашаётганини айтган эди. У 1991 йилги чегаралари ичида “етарли миқдордаги ҳудуд” ни – яқинлашиб келаётган қарши ҳужум пайтида куч билан қайтаришни ваъда қилди. Пентагоннинг украиналик қўғирчоқлари анъанавий тарзда ўзларининг аянчли ҳолатларини шов-шувли терактлар ёки “ахборот уруши” (фойдасиз демагогия) билан безашга интилишади.

Қайноқ рейд

Вашингтон расмийлари АҚШ Севастополга ҳужумда ёрдам бермаган ва УҚКни разведка маълумотлари билан таъминламаган – деган фикрни билдириши шубҳасиз. Бироқ, Пентагон матбуот котиби Жон Кирби турли “қирғоқ мудофааси масалаларини” ҳал қилиш учун АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари захираларидан Украинага тажрибавий сув усти дронларини юбориш ҳақида 2022 йил апрель ойидаёқ гапирган эди. Бундай қурилмалар жиддий таъминлов тизимлари ва мутахассисларни талаб қилиши аниқ. Севастополнинг Стрелецкая кўрфазидаги УҚК нинг денгиз дронлари қолдиқлари Россия раҳбариятига тўғри ва қатъий қарор қабул қилиш имконини беради. Босқинчини қаттиқ жазолаш – Россия аҳолиси ва ҳудудини ишончли ҳимоя қилишнинг зарур ва талаб қилинадиган шартидир. РФ Қуролли Кучлари Бош қароргоҳи кенг кўламли воситалар ва имкониятларга эга.

Россия ҳарбий-денгиз флоти базаларини ҳимоя қилиш хусусиятлари – бу эшелонланган (кетма-кет жойлашган) бом тўсиқлар, акустик станциялар ва қўпорувчиликка қарши хизматнинг кузатув постлари – душманга кемаларига объектларга етиб бориш имкониятини деярли қолдирмайди.

Шунинг учун Украина ҳарбий ҳаракатлар театри – АҚШ ва НАТО ҳарбий-саноат комплексининг тажрибавий маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун идеал (юқори технологияли) полигондир. Америка ва Британиянинг Қора денгиз ҳудудида “бегона байроқ” (УҚК) остида амалга оширган ҳарбий операциялари катта эҳтимоллик билан давом этади.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари жанговар операцияларда кўп доменли операциялар моҳиятини амалга оширишга эътибор қаратган ҳолда (АҚШнинг Европа иттифоқчилари бу борада анча орқада) Sea Hunter ёки Remus каби сув усти ва сув ости роботли воситаларини ривожлантиришга фаол ёрдам бермоқда. “Маҳаллий” кемаларнинг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда, самолёт ташувчи кемаларни таъмирлаш жуда қимматга тушади. Америкалик адмираллар флотда самарали, арзон ва деярли бир марталик юзлаб ўзи бошқариладиган кемаларга эга бўлишни орзу қилади.
Яқинда ўтказилган Digital Horizon машғулотлари давомида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари акваториядаги маълумотларни тезда тўплаш ва уларни қўмондонлик марказларига узатиш учун учувчисиз тизимларнинг “уялашган тармоғи” ни жойлаштирди. Дронлар Американинг “бошқариладиган” мина ташувчи эскадрасиучун 100 денгиз милларида радар кўрмайдиган ҳудудини яратди. Сунъий интеллектдан фойдаланиш битта операторга бир нечта автоном асбобларни бошқариш имконини берди.
АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг яқин ўн йиллар учун режалари денгиз бўйича назоратни кучайтиришни ўз ичига олади. Ҳарбий-денгиз кучлари 2024 йил охиригача дронларга 4,5 миллиард доллар сарфламоқчи. Тахминан 140 тонна сиғимга эга бўлган энг машҳур Sea Hunter дрон уч ой давомида соҳилбўйи сувларини кечаю кундуз кузатишга қодир. 12 000 км гача масофада ва 3 000 метргача чуқурликда навбатчилик қилиш учун мўлжалланган йирик сув ости дизель-электр дрон Orca ни ишлаб чиқиш тугалланмоқда (сув ости ва сув усти кемалари овчиси, радиоэлектрон уруш бўйича мутахассис ва разведкачи).
Шунга қарамай, кемалар сони бўйича АҚШ денгиз флоти дунёда атиги 4-ўринни эгаллайди. Биринчи учликка Хитой, Россия ва Шимолий Корея киради ва фақат шу уч давлат гипертовушли ракеталар билан қуролланган. АҚШ ва НАТО нинг Россия (Хитой) билан денгизда тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув эҳтимоли ортиб бормоқда. Пентагон бу ҳолатни иттифоқчилар (Финляндия, Швеция, Австралия) коалициясини кенгайтириш, яъни жавобгарликни “ҳудудлар бўйлаб” тақсимлаш орқали қоплашга интилмоқда. Бундай вазиятда Россия ҳарбий-денгиз флоти ўзининг дронлари ва зарба бериш салоҳиятидан тортинмаслиги керак. Эҳтимол, “Посейдон” туридаги автоном учувчисиз техникаларни “тажрибадан ўтказиш” мақсадида фойдаланиш керакдир.
Янгиликлар лентаси
0