Самарқанддан Европага авиапарвозлар йўлга қўйилади

Международный аэропорт Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанд аэропорти Европага парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Самарқанд аэропорти Европанинг йирик авиакомпаниялари билан рейслар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналистларга “Air Marakanda” бош директорининг алоқалар бўйича ўринбосари Мария Шаравина маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанддан Европага рейслар йўқ. Компания Европанинг йирик авиакомпаниялари билан Европа давлатларидан Самарқандга рейслар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бундан ташқари, яқин келажакда "Air Samarkand" Европа йўналишлари ҳамда Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига йўналишларни қамраб олишни режалаштирган.
Шаравина йил бошидан буён аэропорт Россия шаҳарларига ҳам парвозлар дастурини сезиларли даражада оширгани, хусусан, Қозон, Уфа, Сочи, Самара, Минералние Водига тўғридан-тўғри рейслар очилгани, Санкт-Петербург, Новосибирск, Москвага парвозлар сони кўпайтирилганини қўшимча қилди.
Шунингдек, 21 апрель куни Россиянинг “Победа” лоукостери Москвадан илк парвозини амалга оширди. У Самарқандга ҳафтасига икки марта парвоз қилишни режалаштирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0