“Победа” Ўзбекистонга парвозларни бошлади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСамолёт в небе
Самолёт в небе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2023
Oбуна бўлиш
Москва-Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Москвадан Самарқандга парвозларни бошлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Биринчи рейс Самарқандга аэропортига бугун эрталаб соат 06:00 да келиб қўнган ва тантанали равишда кутиб олинган.
Москва-Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта: пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Қайтиш рейслари ҳам ҳафтасига икки марта: душанба ва жума кунлари бажарилади.
“Победа” Россиянинг лоукостер авиакомпанияси, “Аэрофлот – Российские авиалинии” гуруҳининг шўъба корхонаси. Штаб квартираси Москванинг Внуково аэропортида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0