Фарғонада “Кулолчилик сайли” ўтказилади
© unsplash/AXP PhotographyУзбекская керамика.
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятининг Риштон туманида Туркий халқлар ҳунармандчилиги форуми ва унинг доирасида “Кулоллар сайли” бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Фарғона вилоятининг Риштон туманида 12–14 май кунлари “Туркий халқлар ҳунармандчилиги” форуми ва “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси маълум қилди.
Анъанавий “Туркий халқлар ҳунармандчилиги” форумида Россия, Польша, Чехия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Исроил, Туркия, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон каби 15 га яқин хорижий мамлакатлардан соҳа мутахассислари, олимлар ва ҳунармандлар иштирок этади.
“Тадбирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган кулолчилик мактабларининг машҳур халқ амалий санъати усталари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилади. Кулолчиларга ва бошқа ҳунармандларга шогирд тушмоқчи бўлган ёш ҳаваскорлар бемалол тадбирларда иштирок этишлари мумкин”, - деди Республика “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
Кулолчилик сайлида қизиқувчилар ва меҳмонлар лойдан кулолчилик маҳсулотларини ясаш, уларга нақш бериш, пишитиш жараёнларида бевосита иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, Риштонда жойлашган “Шокир мингбоши керамик” ва “Корон” кулолчилик марказларига ташриф, кулолчилик маҳсулотлари савдоси ҳам ўтказилади.
Мавзуга доир: