Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар сони оширилади

© Фото: “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси
“Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Республика ҳудудларида 11 та ҳунармандчилик маркази ташкил этилади. Уларда 1500 та янги иш ўринлари яратиш кўзланган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Бу йил туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 1520 нафардан 2500 нафарга оширилади. Бу ҳақда "Ҳунарманд" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Қобил Жамалов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, бу йил ҳунармандчилик соҳасида жами 41 мингта иш ўринлари яратилади. Шундан уста-ҳунармандлар - 10,1 минг нафар, шогирдлар - 30,9 минг нафарни ташкил этади.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан 580,7 млрд сўм кредитлар ажратилган ҳолда жами 12 565 та ҳунармандчилик лойиҳаси амалга оширилади.

“E-Commerse тизмида фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 220 нафардан 500 нафарга, туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар сонини 1520 нафардан 2500 нафарга етказилади”, - дейди Қобил Жамалов.

Шунингдек, хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган 28 та ҳунармандчилик кўргазмасида 320 нафар ҳунарманд иштирок этиши кутилмоқда. Бу орқали савдо ҳажмини 1,5 млн долларга етказиш ва йиллик экспорт хажмини 15,3 млн долларга етказиш режалаштирилган.
Республика ҳудудларида қиймати 112 млрд сўмлик, 11 та ҳунармандчилик маркази ташкил этилади. Уларда 1500 та янги иш ўринлари яратиш кўзланган.
Маълумот учун, ўтган йили МДҲ, Европа ва АҚШ давлатларига кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик ва қўлда газлама тўқиш йўналишлари бўйича жами 13,2млн доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Янгиликлар лентаси
0