https://sputniknews.uz/20230425/mirziyoev-rossiya-sanoat-va-savdo-vazirini-qabul-qildi-34255737.html
Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мантуров Тошкент шаҳрида ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилмоқда.
2023-04-25T18:44+0500
2023-04-25T18:44+0500
2023-04-25T18:46+0500
иннопром — 2023
сиёсат
шавкат мирзиёев
денис мантуров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/19/34254860_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_6e9c1cf880d268ae83ca1c74d18568b4.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Мантуров Тошкент шаҳрида ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилмоқда.Учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.Мирзиёев 35 та мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакиллари иштирокидаги “Иннопром” форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этди.Товар айирбошлаш суръатини сақлаш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва ҳамкорликни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Мисол тариқасида жорий ҳафтада Жиззах вилоятида технологик парк ишга туширилгани қайд этилди.Лойиҳа офиси фаолияти доирасида, шу жумладан энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика каби йўналишларда ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.Саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашда Россия тажрибасини жорий этишга қизиқиш билдирилди ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/19/34254860_101:0:1237:852_1920x0_80_0_0_2a51c443ff4418e3e7b9ac1509e19bfe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев денис мантуров
шавкат мирзиёев денис мантуров
Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
18:44 25.04.2023 (янгиланди: 18:46 25.04.2023) Томонлар товар айирбошлаш суръатини сақлаш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратишди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Мантуров Тошкент шаҳрида ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия делегациясига бошчилик қилмоқда.
Учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мирзиёев 35 та мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакиллари иштирокидаги “Иннопром” форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этди.
Товар айирбошлаш суръатини сақлаш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва ҳамкорликни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Мисол тариқасида жорий ҳафтада Жиззах вилоятида
технологик парк ишга туширилгани қайд этилди.
Лойиҳа офиси фаолияти доирасида, шу жумладан энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика каби йўналишларда ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
Саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашда Россия тажрибасини жорий этишга қизиқиш билдирилди ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.