Международная промышленная выставка Иннопром-2022. Центральная Азия - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Иннопром — 2023
Тошкентда 24-26 апрель кунлари “Иннопром. Марказий Осиё” — учинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда турли мамлакатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда. Уч давлат ўз миллий стендлари билан иштирок этмоқда: Ўзбекистон, Россия ва Беларусь.

Жиззахда янги технопарк очилди

© Foto : Пресс-служба Раиса Республики ТатарстанРустам Минниханов принял участие в открытии технопарка в городе Джизак.
Рустам Минниханов принял участие в открытии технопарка в городе Джизак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Oбуна бўлиш
Жиззах шаҳридаги технопарк очилишида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Беспрованних иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Жиззах шаҳридаги технопарк очилишида қатнашди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
Очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Беспрованних ҳам иштирок этган.
Қайд этилишича, янги технопарк хорижий компаниялар ишлаб чиқаришини Ўзбекистон ҳудудида маҳаллийлаштириш ва Ўзбекистон ва хорижий компаниялари ўртасидаги кооперацияни кучайтиришга мўлжалланган. Жиззахдаги майдон комплекс инфратузилмага эга. Резидентларга ижара ва сотиб олиш ҳуқуқи асосида ер участкаларига берилади. "Химград" ОА мутахассислари унинг режасини ишлаб чиқишган.
Бу ерга камида 36 та компания резидентларни жойлаштириш режалаштирилмоқда. 1100 та янги иш ўрни пайдо бўлади. Инвестиция ҳажми 60 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.

“Биз дўстона Россия-Ўзбекистон муносабатлари доирасида Ўзбекистон билан ҳамкокорликни ривожлантириш имкониятини юқори баҳолаймиз. Бунда давлатларимиз президентлари Владимир Владимирович Путин ва Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг хизматлари беқиёс”, - деди Минниханов тадбирда.

У бир йил олдин Тошкент вилоятида биринчи қўшма “Чирчиқ” технопарки ишга туширилганини эслатди. Ҳозир унда инвестиция ҳажми 127 миллион доллар бўлган 20 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилинмоқда.
Жиззахдаги технопарк лойиҳаси Рустам Миннихановнинг ўтган йили республикага уюштирган сафари якунларига кўра амалга оширилган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда иккинчи қўшма технопаркни ташкил этишга келишиб олинган эди.
Рабочий визит раиса Татарстана Рустама Минниханова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Иннопром — 2023
Рустам Минниханов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Янгиликлар лентаси
0