https://sputniknews.uz/20221011/mirziyoev-tatariston-rahbari-bilan-ozaro-manfaatli-hamkorlikni-kengaytirishni-muhokama-qildi-29039927.html
Мирзиёев Татаристон раҳбари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Мирзиёев Татаристон раҳбари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Татаристон техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олди. 11.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-11T19:23+0500
2022-10-11T19:23+0500
2022-10-11T19:23+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
рустам минниханов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0b/29040058_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5552298b8e87ae44480abfbc2a29f4d5.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон раҳбари Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.Таъкидланишича, учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.Етакчи корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилди.Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки доирасида кооперация кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, 16 та инвестиция лойиҳаси тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.Қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ машинасозлик тармоғида, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида, кичик тоннажли кимё ва нефтни қайта ишлаш, аграр саноат, IT соҳаларида кооперацияни кучайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.Ўзбекистон ҳудудларида, шу жумладан Жиззах ва Тошкент вилоятларида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келгани хабар қилинган эди. Минниханов Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг (ҚФУ) Жиззах филиалининг очилиш маросимида иштирок этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0b/29040058_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b0ae568fb762ddec03d18bfa57b3b7b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, рустам минниханов
сиёсат, шавкат мирзиёев, рустам минниханов
Мирзиёев Татаристон раҳбари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Татаристон техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон раҳбари Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилди. Таъкидланишича, учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Етакчи корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки доирасида кооперация кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, 16 та инвестиция лойиҳаси тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.
Қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ машинасозлик тармоғида, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида, кичик тоннажли кимё ва нефтни қайта ишлаш, аграр саноат, IT соҳаларида кооперацияни кучайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳудудларида, шу жумладан Жиззах ва Тошкент вилоятларида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келгани
хабар қилинган эди. Минниханов Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг (ҚФУ) Жиззах филиалининг очилиш маросимида
иштирок этди.