Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 25 апрелнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишРазбитая украинская бронетехника в Артемовске.
Разбитая украинская бронетехника в Артемовске. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Артёмовскда Украина Қуролли кучлари қўшимча ҳарбий ёрдам эвазига мудофаани кучайтирди. Россия ҳарбийлари шахсий таркибни асраган ҳолда душманни масофадан туриб йўқ қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операция доирасида содир бўлган сўнгги воқеалар.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная ва Цинковка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 65 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси ва битта пикапини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Орлянское, Крахмалное, Луганск Халқ Республикасининг Новоселовское ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида 4та диверсион-разведка гуруҳлари ҳаракати тўхтатилди.
Харков вилояти, Терновая қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 67-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва ва ДХРнинг Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларидаги душманнинг 80 тагача ҳарбий хизматчилари, иккита БМП ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналиши Артёмовскда ҳужум отрядлари шаҳрининг ғарбий қисмида душманни йўқ қилиш бўйича фаол операцияларни давом эттирмоқда.
Ҳаво-десант қўшинлари, армия авиацияси ҳужум отрядларини ҳаракатларини қанотлардан ҳимоя қилмоқда. Душманнинг у ерга заҳира етказиб беришга уринишларини олди олинмоқда.
ДХРнинг Богдановка, Красное ва Ступочки аҳоли пунктлари ҳудудларида "Жануб" қўшинлар гуруҳининг артиллерияси Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди.
Артёмовск шаҳри ҳудудида кун давомида авиация томонидан 9та жанговар парвоз амалга оширилди ва артиллерия томонидан 62 та ўт очиш нуқталарини бостириш миссияси бажарилди.
Артёмовскда кун давомида душман йўқотишлари 360 нафаргача ҳарбий хизматчилар ва ёлланма аскарлар, 7та БМП, 8та зирҳли жанговар машина, еттита бошқа техникаси, Д-20 гаубицаси, шунингдек, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил қилди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Павловка, Новоданиловка ва Запороже аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 120 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, зирҳли жанговар машинаси, 9 та турли техникаси, Д-20 ва "Мста-Б" гаубицалари, шунингдек, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида ўтган кун давомида душманнинг 20 нафаргача ҳарбий хизматчиси, АҚШда ишлаб чиқарилган битта М777 артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Россия армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 124 та позицияда жойлашган 98 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Селидово аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг С-300 зенит-ракета мажмуасини нишонга олувчи радар станцияси йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Неждановка, ЛХРнинг Куземовка, Тополи, Лисичанск, ДХРнинг Василивка, Кириловка, Торское, Запорожье вилоятининг Новоукраинское, Басан, Любимов, Херсон вилоятининг Князь-Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 15 та учувчисиз аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина Қуролли кучлари жами 411 та самолёт, 228 та вертолёт, 3849 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8849 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1094 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4655 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9762 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0