Ғарб уни нима учун ёқтирмасликларини фаҳмлай бошлади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЖенщина идет вдоль стены здания бывшего посольства США в Тегеране
Женщина идет вдоль стены здания бывшего посольства США в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Вашингтон ўнлаб бошқа ғарбий бўлмаган мамлакатларни ўзидан узоқлаштирди. Улар Америка таъсири остидан чиқиб, собиқ гегемонга мутлақо эътибор бермай, тезкорлик билан йўналишларини ўзгартиришди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Махсус ҳарбий операциянинг оралиқ натижаларидан бири Вашингтоннинг глобал қудратини йўқотиши бўлди. Тўғри, АҚШ Ғарб иттифоқчиларини ҳаракатга келтириб, сафарбар қилишга муваффақ бўлди, аммо бу – Украина можароси тугаганидан кейин ҳам давом этадиган чексиз жанжаллар, тортишувлар ва ажралишлар эвазига амалга оширилди.
Шу билан бирга, Вашингтон ўнлаб бошқа ғарбий бўлмаган мамлакатларни ўзидан узоқлаштирди. Улар Америка таъсири остидан чиқиб, собиқ гегемонга мутлақо эътибор бермай, тезкорлик билан йўналишларини ўзгартиришди. Гегемон атрофга қаради ва ёлғиз қолганлигини кўрди.
АҚШ билан иқтисодий алоқалар борасида чамбарчас боғлиқ бўлган Хитой Давлат котиби Блинкенни очиқдан-очиқ таҳқирламоқда. Ўнлаб йиллар давомида Вашингтон назарида бўлган Ҳиндистон унинг Украина билан ҳамжиҳатликка бўлган барча чақириқларига эътибор бермаяпти. Америкаликлар гўё ўз уйида бўлган Африка ҳам Россия билан иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
Америкаликлар ярим асрдан бери алоқа ўрнатиб келаётган Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартиришдан бош тортмоқда ва нефть экспортини долларсизлантириш жараёнини бошламоқда. Ҳатто, америкаликлар ўзларининг протекторати деб ҳисоблашга одатланган Лотин Америкаси давлатлари ҳам Оқ уйда можароларни қўзғатишга йўл қўйилмаслиги ҳақида маъруза қилишмоқда, Хитой ва Россия билан дўстона алоқалар ўрнатишмоқда.

Туркиянинг ҳам тўсатдан ўз манфаатлари пайдо бўлди. Шунингдек, Нигериянинг ҳам. Индонезия ва Бразилиянинг ҳам. Уларнинг ҳеч бири Украинани Россия билан йўқ қилиш иштиёқида Вашингтонни қўллаб-қувватламайди. Вазият ҳақиқатан ҳам мисли кўрилмаган. Кўп қутбли дунё гуллаб-яшнамоқда.

Бироқ, АҚШ ҳали ҳануз жуда бой давлатдир. Дунёдаги биринчи армия эса ҳеч қаерга йўқолгани йўқ, ҳақиқатга тик қарайлик. Самолёт ташувчилар ҳам жойида. Жаноб Блинкен ҳам, ўзининг гей ҳуқуқлари билан. Аммо тўсатдан буларнинг ҳаммаси ишламай қолди. Американинг “зулм ва ҳукмронлик” сиёсати нима учун ишдан чиқди?

Бир томондан, дунё мамлакатлари раҳбарлари Россия-Украина ҳарбий ҳаракатлар театрига назар ташлашганда, биринчи навбатда, Вашингтоннинг Россияга ошкорона ҳужумини кўришди. Агар кейинги навбатда турган мен бўлсамчи? – деган фикр уларнинг ҳар бирининг хаёлидан ўтди.

Бошқа томондан, Ғарбнинг ҳарбий ресурслари Москва томонидан муваффақиятли парчаланиши умид бағишлайди. Россия ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий босимга дадил қаршилик кўрсатмоқда ва ўз йўналиши бўйича қолишда давом этмоқда. Шундай қилиш ҳам мумкинмиди? – деб ўйлади бутун дунё давлатлари раҳбарлари. Демак, АҚШ ўйлагандек қудратли эмасми? Уларнинг барча таҳдидлари эса, эҳтимол, шунчаки қуруқ гапдир? Хуллас, шу йўсинда қулоқ солмаслик жараёни бошланди.
Бир йил ҳам бўлмадики, Америкаликлар қандай даҳшатли изоляцияда эканликларини тушуна бошладилар. “Ғарб ва бутун дунё ўртасидаги тафовут уруш (Украинадаги) тушунчасидан кўра чуқурроқдир. Унинг сабаби – Совуқ уруш давридан бери Ғарбнинг глобаллашув етакчилигидаги хатоларига нисбатан пайдо бўлган жиддий норозилик (аниқроғи, ғазаб)дир” – деган фикрни Британиянинг ташқи ишлар собиқ вазири Девид Миллибанд Foreign Affairs журналидаги мақоласида билдирди.
Русча гапирадиган бўлсак, АҚШ ва унинг бир нечта вассаллари сўнгги ўттиз йил давомида Глобал Жанубни ақлдан озгандек талон-тарож қилишди. Сўнгги йилларда улар бошлаган жаҳон иқтисодиётини қайта қуриш – талончиликнинг янги босқичини англатарди. Табиийки, дунё мамлакатлари исён кўтардилар.
Жаноб Миллибанднинг тан олишича, бу глобал қўзғолон Американинг “қоидаларга асосланган тартиби”ни йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Қолаверса, дунё аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи Россияни қўллаб-қувватловчи ёки унга нисбатан бетараф бўлган мамлакатларда истиқомат қилади”.
Буларнинг барчаси билан нима қилиш керак? Америка гегемонлигини қандай сақлаб қолиш мумкин? Миллибанднинг АҚШга маслаҳати – мақоласида кўрсатилган асосий маслаҳат – глобал жануб мамлакатларига кўпроқ пул тикиш ва БМТни қайта ислоҳ қилиш (бу Россия таъсирини сустлаштириш мақсадида Британия Хавфсизлик Кенгашини қайта шакллантиришдаги севимли ёндашувидир).

Бироқ, АҚШда, ҳатто барча хайриялар ўғирланмаган бўлса ҳам, ривожланаётган мамлакатларга ғамхўрлик қилиш учун етарли пул йўқ. Бунинг ўрнига улар монополиядан воз кечишлари мумкин эди, аммо бу улар учун муқаддасдир. Ҳеч ким курашсиз ундан воз кечмайди. Демак, “иқтисодий бирдамлик” ҳақидаги гап-сўзлар том маънода "камбағаллар фойдасига" қабилида бўлган.

Бундан ташқари, Глобал Жанубнинг “ғазаби ва алами” фақат қисман иқтисодий моҳиятга эга. Ахир, англо-сакслар одамларни ўлдириш ва ерларни босиб олишдан хазар қилмай, бежизга бошқа мамлакатларни талон-тарож қилишмайди. Улар, шунингдек, чидаб бўлмас иккиюзламачилик билан жабрланувчиларга ўзини қандай тутишни, нима дейишни ва қандай фикрлашни ўргатади.
Ривожланаётган давлатлар бугунги кунда жадал тараққий топмоқда. Уларнинг ўз ўрта синфлари, ўз билимли қатлами ва ақлли, зукко ёшлари бор. Оддий британиялик ёки америкаликдан фарқи йўқ бу одамлар, авваламбор, Ғарбнинг такаббурлигидан нафратланади. Уларинг, инсон шахсий ҳаётига, унинг эътиқодига, маданиятига аралашувчи безбетлигидан нафратланишади. Бу ўзи жирканч ҳолат, унинг устига бузуқлик тарғиботи бошланганда эса, ҳамма ўрнидан туради ва кетади: “Театр ёпилди, бизнинг кўнглимиз айнимоқда”.
Бироқ, Миллибандга буни тушунтириб бўлмайди. Британиялик собиқ вазир ташқи тарафдан қандай кўринаётганини тушунмаса керак. Ўз жонига қасд қилиш каби англо-саксон чақирувига бўйсунмаган барча мамлакатларни у fence-sitters деб атайди. Бу, тўғридан-тўғри, “панжара устида ўтирганлар” деган маънони англатади. Мажозий маънода – “икки стулда ўтириш”.
Хуллас, Foreign Affairs даги барча музокаралар шундай ҳақоратли услубда давом этади. Миллибанд икки стулда ўтирганларга танбеҳ беради, унинг рақиби, бразилиялик сиёсатшунос Матиас Спектор уларни ҳимоя қилади: улар айбдор эмас, улар шунчаки катта кучлар жангида омон қолишга ҳаракат қилмоқда.
Аммо, кечирасиз-у, буларнинг ҳаммаси – миллиардлаб одамлар, нафақат АҚШ, балки Англия ҳам мавжуд бўлмаган пайтларда пайдо бўлган қадимги мамлакатлардир. У ерда, эҳтимол, Ғарб камтарлик билан тинглаши керак бўлган қарорларни ўзлари қабул қилишлари мумкин.
Лекин йўқ, Ғарб раҳбарлари томонидан фақат ҳақоратлар чиқиши мумкин. Шу йўсинда Ғарб номли айсберг бутун инсониятдан ажралиб, Буюк Фано сари сузиб кетмоқда.
Янгиликлар лентаси
0