Ўзбекистон экспортидаги асосий ҳамкор давлатлар маълум қилинди

Флаги Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.Россия ҳамон юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, Россия — Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга давлат. Уч ой мобайнида Россияга 736,2 млн долларлик маҳсулот сотилган.
Кейинги ўринлардан Туркия (336,4 млн доллар) ва Хитой (334,1 млн доллар) жой олган.
Экспортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагилар:
Қозоғистон – 280 млн;
Афғонистон – 178,2 млн;
Қирғизистон – 166,2 млн;
Тожикистон – 117,7 млн;
Франция – 97,1 млн;
БАА – 47,1 млн;
Покистон – 44,4 млн доллар.
Аввалроқ 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд долларни (экспорт - 5,7 млрд, импорт - 9,1 млрд доллар) ташкил этгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0