Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3 ойда 14,8 млрд долларга етди

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 фоизга ошган.
Таъкидланишича, 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 5,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 9,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январда 5 млрд АҚШ долларини, февралда қарийб 4 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0