Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонасида референдумга бағишланган брифинг бўлиб ўтди

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишДома в Кабуле.
Дома в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2023
Oбуна бўлиш
Брифинг давомида ватандошларни қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонасида Ўзбекистоннинг Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бўлажак референдум моҳиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди,
“Дунё” АА хабарига кўра, тадбирда элчихонада ташкил этилган 2-референдум участкасида овоз бериш ҳуқуқига эга Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан дипломатик ва техник ходимлар ҳамда ваколатхона объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича Махсус бўлинма ходимлари иштирок этди.
Брифингда элчи Ёдгорхўжа Шодмонов Конституциявий Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ва ушбу ўзгартишларнинг мақсади ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ваколатхона раҳбари ўз маърузасида Ўзбекистонда кечаётган ижобий ўзгаришлар ва барча соҳалардаги самарали ислоҳотлар халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилганига алоҳида эътибор қаратди.
Таъкидланганидек, амалдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалар 275 тадан 434 тага ошмоқда, Асосий қонуннинг 65 фоиз матни халқ таклифлари асосида янгиланаётир.
Янгиланаётган Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлигига урғу берилди.
Мамлакатда ижтимоий ҳимоянинг барча йўналишлари, хусусан, пенсия, нафақа, касаллик вақтида ғамхўрлик кўрсатиш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани, айниқса таълим ва соғликни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотлар, ёшларни касбга йўналтириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами кескин кенгайтирилгани тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Брифинг давомида ватандошларни қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар қайтарилди. Тадбир қатнашчилари жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида ҳамжиҳатлик билан қатнашишларини билдирдилар.
Посольство Узбекистана в городе Нур-Султане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2023
Референдум — 2023
Хориждаги ўзбекистонликлар референдумда қаерда овоз беришлари мумкин – манзиллар
Янгиликлар лентаси
0