Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдум куни участкаларда нечта ходим хавфсизликни таъминлайди?

© Foto : Министерство внутренних дел Республики Узбекистансотрудники МВД
сотрудники МВД - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев референдум куни участкаларда хавфсизликни таъминлайдиган ходимлар сонини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда хавфсизликни таъминлашга жалб этиладиган ходимлар сони 30 минг 481 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган мажлисда маълум қилди.
Қайд этилишича, республикада муддатидан олдин овоз бериш учун участкаларга жами 1 млн 1618 та бюллетень етказилди. Бюллетенларни жами 23 мингдан зиёд ходимлар қўриқлайди.
© ЦИКБекмурод Абдуллаев
Бекмурод Абдуллаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2023
Бекмурод Абдуллаев

“Асосий референдум куни хавфсизликни таъминлашга жалб этиладиган ходимлар сони 30 минг 481 нафарни ташкил этади”, - деди Абдуллаев.

Таъкидланишича, республика бўйича жами 10758 та референдум участкаси ташкил этилди. Барча участкалар давлат муассасалари ташкилотлари ва хўжалик органларига тегишли объектларда жойлаштирилган.

“Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга 20 млн дан ошиқ фуқаро иштирок этиши режалаштирилмоқда”, - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Референдум — 2023
Референдум куни жамоат хавфсизлиги ходимлари ўз ишини участкага кирмаган ҳолда олиб боради
Янгиликлар лентаси
0