Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдум куни жамоат хавфсизлиги ходимлари ўз ишини участкага кирмаган ҳолда олиб боради

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль национальной гвардии Узбекистана
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Oбуна бўлиш
Референдум куни овоз бериш биноларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун масъул ходимлар бириктирилади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Референдум куни жамоат хавфсизлигига масъул ходимлар ўз фаолиятини участкага кирмаган ҳолда олиб боради. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг 1236-сонли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, референдум округлари ва участкалари ҳудудида, комиссиялар жойлашган биноларда, шу жумладан овоз бериш биноларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун масъул ходимлар бириктирилади.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар вазифалари:
Овоз бериш бюллетенлари ҳамда бошқа ҳужжатлар сақланадиган биноларнинг (хоналар) қўриқланишини таъминлайди;
овоз бериш бюллетенлари хавфсиз етказиб берилишини таъминлайди;
референдум натижаларига доир ҳужжатлар, шу жумладан овоз бериш якунларига оид баённомаларни топширишда уларни кузатиб боради ҳамда хавфсизлигини таъминлайди;
Улар референдум куни хизмат фаолиятини овоз бериш биносига кирмаган ҳолда олиб боради.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимларга қуйидагилар тақиқланади:
овоз берувчи фуқаролар, кузатувчилар ва референдум жараёнининг бошқа иштирокчиларига таъсир ўтказиш;
овоз берувчи фуқаро овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасига кириш;
бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;
овоз берувчи фуқаролардан улар берган овозлари ҳақида суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
референдум ўтказувчи комиссия фаолиятига, шу жумладан овоз бериш қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.
Тақиқланган ҳолатларни амалга ошириш маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Агар референдум участкасида тартибсизлик юзага келса, участка комиссияси раиси жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Тартибсизлик бартараф этилганидан сўнг масъул ходим участка комиссияси раиси кўрсатмаси асосида овоз бериш биносини тарк этиши ва хизматни давом эттириши мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0