https://sputniknews.uz/20230420/ramazon-hayiti-tibbiyot-muassasalar-34106195.html
Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди
Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди
Sputnik Ўзбекистон
Байрам кунлари мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
2023-04-20T10:20+0500
2023-04-20T10:20+0500
2023-04-20T10:38+0500
жамият
ўзбекистон
рамазон ҳайити
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487920_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_26e075a402a53ffebd9de84165774a96.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни аниқ бўлди.Ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида бир қатор даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида туну кун хизмат кўрсатади.Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487920_66:62:1120:852_1920x0_80_0_0_fa2a9ad3eb80dada22817ebf7467ff71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон рамазон ҳайит ссв
ўзбекистон рамазон ҳайит ссв
Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди
10:20 20.04.2023 (янгиланди: 10:38 20.04.2023) Байрам кунлари мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида бир қатор даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
1080 та оилавий шифокор пункти,
1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
“Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиал, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади”, - дейилади хабарда.
Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида туну кун хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.