https://sputniknews.uz/20230420/ozbekiston-gaz-qazib-olish-34127417.html
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга камайди.
2023-04-20T16:12+0500
2023-04-20T16:12+0500
2023-04-20T18:03+0500
иқтисод
ўзбекистон
газ
нефть
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30763946_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_117a8f99e68706fc44ec6984fe46818d.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш биринчи чоракда 9,6 фоизга пасайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга пасайиб, 12,322 млрд куб метрни ташкил этди.Қайд этилишича, нефть қазиб олиш 6,7 фоизга ошиб, 195,5 минг тоннагача ошган.Газ конденсати ишлаб чиқариш биринчи чоракда 9 фоизга камайган ва 319,5 минг тоннани ташкил этган.Январь-март ойларида бензин ишлаб чиқариш 33,5 фоизга ошиб, 385,3 минг тоннани, дизель ёқилғиси – 1,46 бараварга ўсди.Ўтган йил якунига кўра, республикада табиий газ қазиб олиш 2021 йилга нисбатан 4 фоизга камайиб, 51,665 миллиард куб метрни, нефт қазиб олиш 1,8 фоизга ўсиб, 787,8 минг тоннани ташкил этди.Ўзбекистон нефть ва газ саноати корхоналарининг қувватлари бугунги кунда йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш имконини бермоқда.Бироқ захираларнинг тугаши ва технологик йўқотишлар туфайли сўнгги 15 йил ичида углеводород қазиб олиш сезиларли даражада камайди.Эслатиб ўтамиз, январь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистонда аномал совуқ ҳаво кузатилди, кечаси ҳаво ҳарорати минус 19-25 даражагача, кундузи эса 17 даража совуқгача пасайди. Мамлакатда барча улгуржи сотувчиларга газ етказиб бериш тўхтатилди, ички истеъмолнинг ўсиши туфайли газ экспорти бутунлай тўхтатилди.Шу билан бирга, республика Туркманистондан газ, Россия ва Қозоғистондан нефть ва нефть маҳсулотлари импортини кўпайтирди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириши хабар қилинган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30763946_122:0:1159:778_1920x0_80_0_0_78becb2c43e4427a5686025dadd0b70c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон газ нефть
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми камайди
16:12 20.04.2023 (янгиланди: 18:03 20.04.2023) Ўзбекистонда январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга камайди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш биринчи чоракда 9,6 фоизга пасайди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга пасайиб, 12,322 млрд куб метрни ташкил этди.
Қайд этилишича, нефть қазиб олиш 6,7 фоизга ошиб, 195,5 минг тоннагача ошган.
Газ конденсати ишлаб чиқариш биринчи чоракда 9 фоизга камайган ва 319,5 минг тоннани ташкил этган.
Январь-март ойларида бензин ишлаб чиқариш 33,5 фоизга ошиб, 385,3 минг тоннани, дизель ёқилғиси – 1,46 бараварга ўсди.
Ўтган йил якунига кўра, республикада табиий газ қазиб олиш 2021 йилга нисбатан 4 фоизга камайиб, 51,665 миллиард куб метрни, нефт қазиб олиш 1,8 фоизга ўсиб, 787,8 минг тоннани ташкил этди.
Ўзбекистон нефть ва газ саноати корхоналарининг қувватлари бугунги кунда йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш имконини бермоқда.
Бироқ захираларнинг тугаши ва технологик йўқотишлар туфайли сўнгги 15 йил ичида углеводород қазиб олиш сезиларли даражада камайди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистонда аномал совуқ ҳаво кузатилди, кечаси ҳаво ҳарорати минус 19-25 даражагача, кундузи эса 17 даража совуқгача пасайди. Мамлакатда барча улгуржи сотувчиларга газ етказиб бериш тўхтатилди, ички истеъмолнинг ўсиши туфайли газ экспорти бутунлай тўхтатилди.
Шу билан бирга, республика Туркманистондан газ, Россия ва Қозоғистондан нефть ва нефть маҳсулотлари импортини кўпайтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириши
хабар қилинган эди.