Махсус операция: 20 апрелнинг асосий воқеалари
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Артёмовск ва унинг атрофида Россия қуролли кучлари ўтган кун давомида Украинанинг 470 нафар ҳарбий хизматчилари ва ёлланма аскарлари, учта танки, бешта БМПси, 6та зирҳли машинаси, "Град" реактив тизими ва "Мста-Б" гаубицасини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилояти Масютовка, Крахмалное ЛХРнинг Новоселовское ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 50ка яқин ҳарбий хизматчиларини, иккита зирҳли жанговар машинаси ва иккита юк машинасини йўқ қилди.
Шунингдек, Харков вилоятининг Цинковка, Тимковка ва ЛХРнинг Розовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг уч та диверсион-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Ямпол, Северск Малий ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита танки, иккита БМПси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Донецк йўналишида фаол кўнгиллилар гуруҳи Артемовск шаҳрининг ғарбий қисмида душманни йўқ қилиш бўйича фаол операцияларни давом эттирмоқда. "Жануб" қўшинлар гуруҳининг ҳаво-десант бўлинмалари ва артиллерияси ҳужум отрядларини қўллаб-қувватлашмоқда ва қўшинларни қанотдан ҳимоя қилишмоқда.
Артёмовск ҳудудида Россия авиацияси самолётлари ўтган кун давомида 10 маротаба парвоз амалга оширди. "Жануб" қўшинлар гуруҳи артиллерияси душманнинг 64 та ўт очиш нуқтасини бостирди.
Ушбу йўналишда душман сўнгги сутка давомида 470 нафар ҳарбий хизматчилар ва ёлланма аскарлари, учта танк, бешта БМП, олтита зирҳли жанговар машинаси, тўртта машинаси, "Град" реактив тизими жанговар машинаси ва "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Водяное аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Угледар, Велика Новоселка ва Шевченко аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 30 нафари аскарлари, зирҳли жанговар машинаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилди.
ДХРнинг Павловка ва Запорожье вилоятининг Малиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг иккита диверсион-разведка гуруҳи ҳаракатлари тўхтатилди.
Херсон йўналишида кун давомида артиллерия зарбалари натижасида 15 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита машина, АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва иккита "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада УҚКнинг 127 та позицияда жойлашган 86 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди. Константиновка аҳоли пункти ҳудудида УҚК "Бахмут" гуруҳининг бирлашган штабига зарба берилди.
ДХРнинг Терний ва Тоненкое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 25-ҳаво-десант бригадаси ва 116-ҳудудий мудофаа бригадаси батальонларининг учта қўмондонлик ва кузатув пунктларига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кун давомида ДХРнинг Владимировка, ЛХРнинг Кременная ва Куземовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 411та самолёт, 228 вертолёт, 3779 учувчисиз учиш аппарати, 415 зенит-ракета тизими, 8757 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1090 кўп ракетали реактив жанговар техника, 4626 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9631 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.