https://sputniknews.uz/20230419/xitoy-ozbekiston-34047337.html
Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистик марказга инвестиция киритмоқчи
Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистик марказга инвестиция киритмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Бу йирик логистика маркази Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.
2023-04-19T08:08+0500
2023-04-19T08:08+0500
2023-04-19T11:26+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
азиз воитов
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34047684_4:0:1533:860_1920x0_80_0_0_de616a673cd782e71429df25b8bc7633.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Хитой Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик агрологистик марказга инвестиция киритишга тайёр. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитойнинг “CITIC GROUP” компанияси қишлоқ хўжалиги департаменти бош директорининг ўринбосари Йибо Ванг бошчилигидаги делегация билан учрашди.Учрашувдан кўзланган мақсад Сирдарё вилояти Ховос туманида Агрологистик парк қуриш лойиҳасининг муҳокамаси бўлди. Лойиҳа қиймати - 50 млн доллар.Учрашувда 32 гектар ажратилган ер участкасида барпо этилиши режалаштирилаётган объектлар муҳокама қилинди.Кўриб чиқилган масалалар:Ушбу объектни барпо этишда мамлакатлар ҳамкорлиги қуйидаги моделни кўзда тутади:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилиши хабар қилинган эди.Маълумот учун, Сирдарё вилояти шимолда Қозоғистон, шарқда Тошкент вилояти, жанубда Тожикистон ва ғарбда Жиззах вилояти билан чегарадош. Умумий майдони – 4,28 минг кв. км.
ўзбекистон
хитой
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34047684_195:0:1342:860_1920x0_80_0_0_59f42c80fefecf19ad646da831ae14c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой
Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистик марказга инвестиция киритмоқчи
08:08 19.04.2023 (янгиланди: 11:26 19.04.2023) Сирдарё вилоятида жойлашган йирик логистика маркази Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Хитой Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик агрологистик марказга инвестиция киритишга тайёр. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
маълум қилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитойнинг “CITIC GROUP” компанияси қишлоқ хўжалиги департаменти бош директорининг ўринбосари Йибо Ванг бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Сирдарё вилояти Ховос туманида Агрологистик парк қуриш лойиҳасининг муҳокамаси бўлди. Лойиҳа қиймати - 50 млн доллар.
Учрашувда 32 гектар ажратилган ер участкасида барпо этилиши режалаштирилаётган объектлар муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган масалалар:
50 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборлар, 300 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти товар айланмаси, жумладан саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, совутиш, қадоқлаш;
офислар, камида 200 хонали меҳмонхоналар;
фитосанитария ва ветеринария текшируви пунктлари;
контейнерлар қабул пункти ва бошқа объектлар.
Бу йирик логистика маркази мамлакатни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.
Ушбу объектни барпо этишда мамлакатлар ҳамкорлиги қуйидаги моделни кўзда тутади:
ташқи инфратузилма – 100% Ўзбекистон томонидан;
агрологистик марказ барпо этиш – 100% Хитой инвестициялари асосида, ўзини қоплаш муддати – 7 йил.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилиши
хабар қилинган эди.Маълумот учун, Сирдарё вилояти шимолда Қозоғистон, шарқда Тошкент вилояти, жанубда Тожикистон ва ғарбда Жиззах вилояти билан чегарадош. Умумий майдони – 4,28 минг кв. км.