Сирдарё Ўзбекистонни 4 та давлат билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади

© Depositphotos / Oleksiy MarkГрузовые вагоны
Грузовые вагоны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Сирдарё мамлакатни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга оид илгари сурган ташаббусларидан бири.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.
Булардан ташқари, йўлларни қуриш, таъмирлаш ва бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш ҳам Сирдарёдан бошланиши қайд этилди.
Қайд этилишича, қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳар ойда 1,5 минг бемор даволаниш учун Гулистон шаҳрига келмоқда.
Шу боис, бешинчи ташаббус доирасида Гулистон шаҳри мамлакатнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади.

Мавзуга оид:

Сирдарёда айрим соҳа лойиҳалари учун алоҳида имтиёзлар режими жорий этилади
Сирдарёда агрологистика мажмуаси қурилади
Янгиликлар лентаси
0