Сирдарёда агрологистика мажмуаси қурилади

© Қишлоқ хўжалиги вазирлигиСирдарёда агрологистика мажмуаси қурилади
Сирдарёда агрологистика мажмуаси қурилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2023
Oбуна бўлиш
Хитой томони Сирдарё вилоятида агрологистика мажмуасини қуриш лойиҳасига катта қизиқиш билдирган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Сирдарё вилоятида агрологистика мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 5 апрель куни қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Янг Жианцян билан видеоконференцалоқа тарзида мулоқот ўтказган. Унда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев, Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ҳамда вазирлик масъул ходимлари иштирок этган.
Мулоқотда Ўзбекистон томони Сирдарё вилоятининг қулай географик жойлашуви, хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берган. Шунингдек, Хитой томони Сирдарё вилоятида агрологистика мажмуасини қуриш лойиҳасига катта қизиқиш билдирган.
Учрашувда Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, уларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришни ўз ичига олган агрологистика мажмуасини барпо этиш учун инвестиция киритиш юзасидан дастлабки келишувга эришилган.
Томонлар яқин кунлар ичида Хитой компанияси ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда лойиҳани жойида ўрганиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган.
Янгиликлар лентаси
0