https://sputniknews.uz/20230419/ozbekiston-referendum-34049972.html
Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди
Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади.
2023-04-19T08:57+0500
2023-04-19T08:57+0500
2023-04-19T11:52+0500
референдум — 2023
ўзбекистон
референдум
сиёсат
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34050493_0:205:960:745_1920x0_80_0_0_4d67982f2175c10a5a08fa64e41d4f0b.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланмоқда. Сиёсий тадбирда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар овоз бериш учун участка сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак.Ўзбекистонда 19-26 апрель кунлари янги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади. Жараён референдумдан ўн кун олдин бошланади ва референдумга уч кун қолганда тугайди.Фуқаро муддатидан олдин овоз бериш учун участка комиссиясига сайлов куни бўла олмаслик сабабини (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш) кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши керак.Референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади.Овоз берувчи тегишли участка комиссиясига бўла олмаслик сабабларини кўрсатган ариза асосида бюллетен олади. Тўлдирилган бюллетен ёпиқ конвертга солиниб, махсус сейфда сақланади.30 апрель куни овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, муддатидан олдин овоз берганларнинг конвертга солинган бюллетенлари овоз бериш қутисига ташланади.Референдум учаткалари иш кунлари Москва вақти билан соат 7:00-16:00 да, дам олиш ва байрам кунлари соат 10:00-14:00 да очиқ бўлади. Россияда референдумнинг асосий кунида овоз бериш участкалари Москвадаги элчихона ҳудуди, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликлардагижами еттита сайлов участкаси очилади. Шунингдек, мамлакатнинг 49 та ҳудудида кўчма овоз бериш пуктлари ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда референдумнинг асосий куни 30 апрель кунига белгиланган. “Референдум тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, референдум куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган Ўзбекистон фуқароси муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилади.
https://sputniknews.uz/20230417/konstitutsiya-referendum-33993233.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34050493_0:115:960:835_1920x0_80_0_0_cfa4d63f4d25309b5452f3f03559ea5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон референдум 2023
ўзбекистон референдум 2023
Ўзбекистонда референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошланди
08:57 19.04.2023 (янгиланди: 11:52 19.04.2023) Референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланмоқда. Сиёсий тадбирда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар овоз бериш учун участка сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак.
Ўзбекистонда 19-26 апрель кунлари янги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади. Жараён референдумдан ўн кун олдин бошланади ва референдумга уч кун қолганда тугайди.
Фуқаро муддатидан олдин овоз бериш учун участка комиссиясига сайлов куни бўла олмаслик сабабини (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш) кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши керак.
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади.
Овоз берувчи тегишли участка комиссиясига бўла олмаслик сабабларини кўрсатган ариза асосида бюллетен олади. Тўлдирилган бюллетен ёпиқ конвертга солиниб, махсус сейфда сақланади.
30 апрель куни овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, муддатидан олдин овоз берганларнинг конвертга солинган бюллетенлари овоз бериш қутисига ташланади.
Референдум учаткалари иш кунлари Москва вақти билан соат 7:00-16:00 да, дам олиш ва байрам кунлари соат 10:00-14:00 да очиқ бўлади.
Россияда референдумнинг асосий кунида овоз бериш участкалари Москвадаги элчихона ҳудуди, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликлардагижами еттита сайлов участкаси очилади. Шунингдек, мамлакатнинг 49 та ҳудудида кўчма овоз бериш пуктлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда референдумнинг асосий куни 30 апрель кунига белгиланган. “Референдум тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, референдум куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган Ўзбекистон фуқароси муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилади.