Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдум қандай ўтади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.
Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда овоз бериши мумкин.
Овоз бериш жараёни яширин кабинада ўтказилади. Овоз бериш қутилари муҳрланган бўлади. Ҳар битта фуқарога битта овоз бериш бюллетени берилади.
“Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала референдумга олиб чиқилади.
Хориждаги фуқаролар референдумдан 15 кун олдин Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссияларига ёзма шаклда ариза бериши керак.
ТИВнинг referendum2023.mfa.uz сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиш мумкин.
Референдумга оид маълумотлар билан батафсил Sputnik инфографикасида танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0