Махсус операция: 18 апрелнинг асосий воқеалари
21:45 18.04.2023 (янгиланди: 12:05 19.04.2023)
© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодготовка штурмовых групп ВДВ на полигоне в южном секторе СВО.
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Ҳужум отрядлари Артемовскнинг шимолий, марказий ва жанубий қисмларида учта квартални эгаллаб олишди.
ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятидаги Крахмалное, Олшана, Кучеровка ва Двуречная аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 35 нафаргача ҳарбий хизматчилари, битта танки, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита автомобили, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М109 "Паладин" ўзиюрар гаубицаси, шунингдек, Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Цинковка ва Луганск Халқ Республикасининг Новоселовскоэ аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита қўпорувчилик-разведка гуруҳининг ҳаракатлари бостирилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва, Червонопоповка, ДХРнинг Терни ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 80 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, шунингдек, иккита зирҳли жанговар техникасини йўқ қилишди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳининг фаол операциялари натижасида ҳужум отрядлари Артёмовск шаҳрининг шимолий, марказий ва жанубий қисмларида учта квартални эгаллаб олишди.
Артёмовскда "Жануб" кучларининг ҳаво-десант қўшинлари ва бўлинмалари шаҳарни озод қилиш бўйича ҳужум отрядларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва душманнинг қанотлардан қарши ҳужумга ўтишга уринишларининг олдини олди.
ДХРнинг Часов Яр ва Константиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида қарши ҳужумга ўтаётган Украина Қуролли кучларининг бўлинмалари авиация ва артиллерия зарбалари билан бостирилди. Авиация қўшинларни қўллаб қувватлаш учун олтита парвоз амалга оширди, артиллерия бўлинмалари 63 та ўт очиш нуқталарини бостирди.
Артёмовскда сўнгги сутка давомида душман йўқотишлари 290 дан ортиқ ҳарбийлар ва ёлланма аскарларни ташкил этди. Бундан ташқари, БМП, учта зирҳли жанговар машинаси, саккизта автомобили, "Град" реактив тизими машинаси, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Угледар, Новопил, Малая аҳоли пунктлари шунингдек Запорожье вилоятининг Токмачка ва Полтавка ҳудудларида душманнинг 30 нафаргача ҳарбий хизматчиси, учта пиёда аскарнинг жанговар машинаси, иккита пикап ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Запорожье вилоятининг Гуляиполе ва Червона Криница аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида кун давомида 25 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада душманнинг 126 та позицияларда жойлашган 98 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Терний ва Авдеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 25-ҳаво-десант ва 110-механизациялашган бригадалари қўмондонлик пунктларига зарба берилди.
Николаев туманининг Кобзарци ва Снигиревка посёлкалари ҳудудларида Украина ҳарбий техникаси учун ёқилғи сақланадиган иккита омбор вайрон қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кун давомида Харков вилоятининг Добролюбовка, ЛХРнинг Кременная, Коломийчиха, Червонопоповка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг олтита учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг қуйидаги қуроллари йўқ қилинди: 407 та самолёт, 228 та вертолёт, 3770 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета тизими, 8711 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1087 та кўп марталик жанговар техника. ракета тизимлари, 4614 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9582 дона махсус ҳарбий машина.