Путин Хитой билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишРабочая встреча президента РФ В. Путина с министром обороны КНР Ли Шанфу.
Рабочая встреча президента РФ В. Путина с министром обороны КНР Ли Шанфу. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Хитой мудофаа вазири Ли Шанфуни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Москва ва Пекин ҳарбий идоралар соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгаши аъзоси, Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу билан учрашувда.

“Биз ҳарбий идоралар соҳасида фаол ишлаяпмиз, мунтазам равишда ўзимиз учун фойдали бўлган маълумотлар билан алмашамиз, ҳарбий-техник мулоқот соҳасида ҳамкорлик қиламиз, қўшма машғулотлар ўтказамиз”, - деди Россия президенти.

У бу икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг мутлақ ишончли стратегик хусусиятини мустаҳкамловчи яна бир муҳим йўналиш эканлигига ишонч билдирди. Путин Хитой мудофаа вазирини Россияда кўрганидан хурсанд эканлигини айтиб, унинг ташрифи юқори савияда ўтишига ишонч билдирди.
Суҳбат чоғида Владимир Путин яқинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам Россияга келганини эслади. У билан бўлиб ўтган музокаралар жуда самарали бўлганини, жумладан, ҳарбий идоралар йўналишидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинганини таъкидлади. Путин Ли Шанфудан Си Цзиньпинга энг эзгу тилакларини етказишни сўради.
Ўз навбатида, Хитой Мудофаа вазирлиги раҳбари ўз лавозимидаги илк ташрифи учун Россияни атайин танлаганини таъкидлади.
“Хитой Халқ Республикаси мудофаа вазири лавозимини эгаллаганимдан сўнг, бу менинг биринчи хорижий ташрифим. Икки томонлама муносабатларимизнинг ўзига хос хусусияти ва стратегик аҳамиятини таъкидлаш учун Россияни атайин танладим”, - деди Ли Шанфу.
Вазир бу ўзаро ҳамкорлик учинчи давлатларга қарши қаратилмаганини айтди. Шунингдек, у Путин ва Си Цзиньпинни “дўстлик боғлаб туриши ва буни Хитойда ҳамма билишини” қўшимча қилди.
Ли Шанфунинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий-техникавий соҳада ҳам яхши ривожланмоқда ва глобал хавфсизликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. У Хитой бутун дунё тараққиёти ва фаровонлиги йўлида Россия билан барча даражадаги ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлди, бу унинг учинчи муддатга давлат раҳбари лавозимига қайта сайланганидан сўнг хорижга илк сафари бўлди.
Янгиликлар лентаси
0