https://sputniknews.uz/20230416/xitoy-kompaniyasi-vakillari-sirdaryoga-keldi-33974333.html
Хитой компанияси вакиллари Сирдарёга келди
Хитой компанияси вакиллари Сирдарёга келди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика, уй-жой ва йўл қурилиши йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
2023-04-16T16:45+0500
2023-04-16T16:45+0500
2023-04-16T16:45+0500
жамият
хитой
сирдарё
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/10/33974171_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_1cef187db28f0949d19a275e33e9e6df.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Хитойнинг “CITIC Construction” компаниясининг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош директори ўринбосари Ванг Ибо бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида хабар берилди.Сўнг делегация аъзоларини вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қабул қилди. Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика, уй-жой ва йўл қурилиши йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.Делегация раҳбари Ванг Ибо муҳокама этилган масалаларни амалиётга татбиқ этиш учун бор имкониятларини ишга солишга тайёрлигини билдирди.Учрашув сўнгида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар таклифини ишлаб чиқиш учун мунтазам ва самарали музокаралар ўтказиб боришга келишиб олинди.Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов “CITIC Construction” компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Янг Жианцян билан видеоконференцалоқа тарзида мулоқот ўтказган эди. Унда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев, Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ҳамда вазирлик масъул ходимлари иштирок этганди.
хитой
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/10/33974171_38:0:1175:853_1920x0_80_0_0_ed404e8dc29b761e5d01c4936afa2eba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой сирдарё
Хитой компанияси вакиллари Сирдарёга келди
Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика, уй-жой ва йўл қурилиши йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Хитойнинг “CITIC Construction” компаниясининг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош директори ўринбосари Ванг Ибо бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида
хабар берилди. Таъкидланишича, меҳмонлар дастлаб Ховос туманидаги “Озиқ-овқат саноат технопарки” барпо этилиши режалаштирилаётган ҳудудда бўлиб, мавжуд инфратузилма билан танишди.
Сўнг делегация аъзоларини вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қабул қилди. Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика, уй-жой ва йўл қурилиши йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Мулоқот чоғида вилоят раҳбари Сирдарёда замонавий иссиқхона комплекслари ва агрологистика марказларини ташкил қилиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Делегация раҳбари Ванг Ибо муҳокама этилган масалаларни амалиётга татбиқ этиш учун бор имкониятларини ишга солишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув сўнгида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар таклифини ишлаб чиқиш учун мунтазам ва самарали музокаралар ўтказиб боришга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов “CITIC Construction” компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Янг Жианцян билан видеоконференцалоқа тарзида мулоқот ўтказган эди. Унда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев, Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ҳамда вазирлик масъул ходимлари
иштирок этганди.