Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 14 апрелнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРазрушенные здания в центре Артёмовска.
Разрушенные здания в центре Артёмовска. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Артемовскда "Вагнер" гуруҳи ва шаҳрининг ғарбий кварталларни эгаллаш учун шиддатли жанглар олиб бормоқда. Ҳаво-десант кучлари уларга қанотларда ёрдам бермоқда.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигинингҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Ивановка ва Двуречная ЛХРнинг Стелмахивка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди. Харков вилоятининг Олшана, Крахмалное ва Тимковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг бешта диверсион-разведка гуруҳлари ҳаракатлари тўхтатилди. Охирги 24 соат ичида УҚКнинг 60 тагача ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машина, учта транспорт воситаси ва иккита Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Серебрянка, ЛХРнинг Червонопоповка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 80 тагача ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Вагнер" ҳужум отрядлари Артемовск шаҳрининг ғарбий туманларидаги кварталларни эгаллаш бўйича шиддатли жанглар олиб бормоқда. Ҳаво-десант кучлари уларга қанотларда ёрдам бермоқда ва душманнинг шаҳарга ўқ-дориларни этказиб бериш ва захираларни олиб киришга уринишларини чекламоқда.
"Жануб" қўшинлар гуруҳи авиацияси ушбу ҳудудда 14 маротаба самолётлар ёрдамида ҳужум уюштириб душманнинг 62 та ўт очиш нуқталарига зарба берди.
Кун давомид ушбу йўналишда душман йўқотишлари 340 нафар ҳарбий хизматчи, иккита танк, бешта зирҳли жанговар машина, тўртта техника, "Град" реактив тизими машинаси ва Д-20 ва Д-30 гаубицаларини ташкил этди.
Жанубий Донецк ва Запороже йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Запорожье вилоятининг Марфопол, Зализничное, НовоАндреевка ва Каменская аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 40 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита пикап ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Запороже вилоятининг Червоная Кринитса қишлоғи яқинида Украина қўшинларининг ўқ-дорилари сақланадиган омбор йўқ қилинди.
Херсон йўналишида артиллерия ҳужуми натижасида 35 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, 6 та техника, "Град" реактив тизими жанговар машинаси ва "Акация" ўзиюрар гаубицаси душман ўқлари натижасида йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада УҚКнинг 136 та позицияда жойлашган 93 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомида HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимининг 6та ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Запороже вилояти Тамбовка, Херсон вилоятининг Великая Лепетиха ва Масловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 6та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 407 та самолёт, 228 та вертолёт, 3753 та учувчисиз аппарат, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8672 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1084 та кўп ракетали тизимларининг жанговар техникаси, 4584та дала артиллерияси ва миномётлари, 9504 дона махсус ҳарбий машиналар.
Янгиликлар лентаси
0