https://sputniknews.uz/20230413/yangi-hafta-boshida-havo-harorati-keskin-pasayadi---ozgidromet-33898408.html
Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди - Ўзгидромет
Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди - Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб огоҳлантирди Ўзгидромет.15 апрель куни республика ҳудудида, 16 апрель куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
2023-04-13T17:32+0500
2023-04-13T17:32+0500
2023-04-13T17:32+0500
жамият
об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1d/19453474_0:183:2995:1867_1920x0_80_0_0_ebdeca0a27785513a3376556b1b4ba33.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб огоҳлантирди Ўзгидромет.15 апрель куни республика ҳудудида, 16 апрель куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.15-17 апрель кунлари республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.15-17 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.Бундай ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя этиш сўралган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1d/19453474_131:0:2862:2048_1920x0_80_0_0_53aeae77a1c0057c0f866214d094e5d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзгидромет огоҳлантириш ҳаво совуши прогноз маълумот
ўзгидромет огоҳлантириш ҳаво совуши прогноз маълумот
Янги ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди - Ўзгидромет
16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0...+5 даража, баъзи жойларда -1...-3 даражагача бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб
огоҳлантирди Ўзгидромет.
15 апрель куни республика ҳудудида, 16 апрель куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
15-17 апрель кунлари республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
17 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даражагача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0...+5 даража, баъзи жойларда -1...-3 даражагача бўлиши мумкин, кундуз кунлари +7...+12 даражагача пасаяди.
15-17 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Бундай ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя этиш сўралган.