Украинанинг “қарши ҳужуми” яна қолдирилди...

© AP Photo / Kostiantyn LiberovРаненые украинские военнослужащие под Харьковом. Архивное фото
Раненые украинские военнослужащие под Харьковом. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Вашингтон Россия билан “сўнгги украин аскаргача” курашишга тайёр, аммо сўнгги юз миллиард долларини сарфлаш ниятида эмас.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украина Қуролли кучларининг (УҚК) яқин орадаги қарши ҳужумга ўтишини хабар қилса, Пентагон Украина армияси бунга тайёр эмаслигини айтмоқда. Юзага келган тушунарсиз вазиятда Киев режими “ҳужумни” қишдан баҳорга ва баҳордан ёзга кўчирмоқда. Айни пайтда эса, НАТО арсеналлари тугашининг аччиқ ҳақиқати УҚКга яқин ораларда муваффақиятли ҳужумни ваъда қилмайди. Эҳтимол, бу Бандера қўшинларини тўлиқ мағлубияти сари олиб борадиган узун йўлдир.
11 апрель куни Украина бош вазири Денис Шмигал Вашингтонда қарши ҳужум “айнан шу ёзда” бошланиши мумкинлигини айтди, аммо “бунинг учун 100 фоиз, керак бўлса ундан ҳам юқори даражада тайёр бўлиш керак”, деган фикрни билдирди. Киев элчиси Вашингтондан яна қурол сўради: “Қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш учун бизга кўпроқ артиллерия ва қурол-аслаҳа керак. Бизга кўпроқ ўрта ва узоқ масофали ракеталар, танклар ва қирувчи самолётлар керак”.
Шмигал УҚКнинг жанговар тайёргарлик даражасини фоизларда баҳоламади, аммо Пентагон стратеглари Украинанинг Россия билан урушда яқин орада ғалаба қозонишига ишонмайдилар, чунки бунинг учун объектив асослар йўқ. УҚКнинг сафарбарлик режаси, ваҳшиёна амалга оширилганига қарамай, самарали бажарилмади. Украина армиясининг ўн иккита янги моторли пиёда бригадалари (жами 60 мингга яқин аскар, 253 танк, 350 та пиёда жанговар машина ва зирҳли транспорт воситалари) аскарлар захираси, зирҳли транспорт воситалари ва НАТО захираларидан ўқ-дорилар билан таъминланмаган, ҳаво ҳимоясига эга (ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво мудофаа тизими).
Аслида, НАТО стандартлари бўйича мукаммал тайёрланган ва Ғарб қуроллари билан тўлиқ таъминланган 60 000 украина аскари махсус ҳарбий операция ҳудудида вазиятни ўзгартира олмайди.
Муваффақиятли ҳужум душман устидан сонли ва сифат жиҳатидан (технологик, ҳужумкор) устунликни талаб қилади. Бунга Украина объектив равишда эриша олмайди – ҳатто Россия билан урушидан чарчаган АҚШ ва унинг иттифоқчилари ёрдами билан ҳам. Ғарбда Киев учун қурол “етарли даражада” эмас экан. Шунинг учун НАТОнинг очиқ эшиклари ҳамма учун ҳам очиқ эмас.
Кеча АҚШ молия вазири Женет Йеллен жорий йил охиригача Украинанинг ҳарбий харажатларини молиялаштиришга тайёр эканликларини маълум қилди. Агар можаро 2024 йилнинг ўрталарида тугаса, Украинанинг ташқи молиялаштиришга бўлган эҳтиёжи 115 миллиард долларни ташкил қилади. Агар ҳарбий вазият 2025 йил охиригача давом этса, 140 миллиард доллар керак бўлади. АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 2024 йилги бюджети атиги 6 миллиард долларни ўз ичига олади, 2022 йилда эса Америка ёрдами 44 миллиард доллардан ошган эди.
Вашингтон Россия билан “сўнгги украин аскаргача” курашишга тайёр, аммо сўнгги юзлаб миллиард долларларни сарфлаш ниятида эмас. Россия махсус ҳарбий операцияси шароитида АҚШ томонидан “Украина лойиҳаси”нинг чексиз жонлантирилиши жуда қимматга тушмоқда – ойига тахминан 4 миллиард доллар. Шубҳасиз, Учинчи жаҳон прокси-урушида биринчи мағлуб давлат аллақачон аниқ ва бу - қўғирчоқ Украина.

Чекланган муқаррарлик

Баҳор бошланиши билан Украина фронт линияси бўйлаб Россиянинг “заиф жойлар”ини қидирмоқда. Шунингдек, УҚК бирдан бир нечта (айниқса Запорожьеда) ҳужум операциясини бошлашини ва Қрим борасида “наполеонча” режаларини деярли ҳар ким муҳокама қилмоқда.
Киев зомби пропагандаси остида кўпчилик хаёлотларга берилмоқда. Гўёки қора тупроқли ерлар тез орада қурийди, Америка сунъий йўлдошлари томонидан бошқариладиган уранли снарядлар билан жиҳозланган НАТО “Леопард”лари мўъжиза кўрсатади ва Украина армиясини тўғридан-тўғри 2014 йил баҳорига етказиб қўядигандек. Гўёки ўшанда улар "Новий Свет" шампанини ичиб болаликдан таниш бўлган “Отамиз – Бандера” қўшиғини куйлайди ва “ер билан яксон қилинган ҳудудлари” ҳақида унутиш мумкин.
Бироқ, ҳаётда бунда мўжизалар бўлмайди. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Россия сон, сифат, тактик ва стратегик устунликни сақлаб қолмоқда. Россия Қуролли кучлари зарба берувчи самолётларга, кучли ҳаво мудофаа тизимларига ва "ердаги" мудофаа тизимига эга.
Россия қўшинлари гуруҳи душманни самарали равишда йўқ қилмоқда ва тўхтовсиз Ғарб томонга сиқиб чиқармоқда. УҚК бўлинмалари фақат “Бахмут қирғинида” тор-мор қилинаётгани йўқ. Россия Аэрокосмик кучлари Авдеевка, Славянск, Краматорск ва Покровскда, шунингдек, Орехов, Гуляйполе, Кременная ва Сватов ҳудудларида ҳам юқори аниқликдаги ракеталар ва бир ярим тонналик бошқарилувчи бомбалар ёрдамида Украина қўшинларининг позициялари ва объектларини фаол равишда йўқ қилмоқда.
НАТО танклари келишини кутиб, Россия махсус кучлари “Корнет” танкларга қарши бошқариладиган ракета ёрдамида термобарик ўқ-дорилари билан зирҳли транспорт воситаларини “демилитаризация қилиш” технологиясини ишлаб чиқмоқда. Бугун ана шундай услубда Угледар яқинида Украина танклари ва пиёда жанговар машиналари колоннаси йўқ қилинди. Бу ҳали ерлар қуришга улгурмасдан.
Бошқа томондан, Украинадаги Америка ва Британия махсус кучлари фақат “Афғон солномаси”ни такрорлайди. Бундан ташқари, “Посейдон” ядровий сувости кемаси ҳам Вашингтон боши узра кўтарилган қиличдек. Россия стратегик ракета кучлари эса қитъалараро баллистик ракета мобил комплексининг илғор жанговар техникасини бугун муваффақиятли синовдан ўтказди. Америкаликлар Украина учун жон беришга тайёр эмас ва бу яхши.
ВВС хабарига кўра, Киев “ғалаба олиб келувчи зарбалар” бериши ва “чуқур ҳужум операциялари учун манёврлар” қилишга мажбур. Акс ҳолда Ғарб унга тўлиқ қарам бўлиб қолган Украинага ҳарбий ёрдам бермайди.

Қўғирчоқ Киев режимининг асосий заифлиги ҳам ана шунда. Россия ўз ресурслари ёрдамида Ғарб билан узоқ вақт прокси-уруш олиб бориш имконига эга, АҚШ ва НАТОнинг ёрдами эса яқин келажакда чекланган. Ғарбнинг ҳарбий ёрдами ҳарбий ёрдами ҳатто чексиз бўлганида ҳам Украина армиясининг сафарбарлик ресурслари чекланган.

Артёмовскда УҚКнинг ўнлаб ҳарбий бригадаларининг йўқ қилиниши фақат бир нарсани кўрсатади — Ғарб ҳарбий таъминоти Украина қурбонлари сонини кўпайтиради, лекин Россия махсус ҳарбий операциясининг мақсад ва режаларини ўзгартира олмайди.
Янгиликлар лентаси
0