Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 12 апрелнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишБоец ЧВК "Вагнер" в центре Артемовска.
Боец ЧВК Вагнер в центре Артемовска. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Першотравневе ва Берестовое, Луганск Халқ Республикасининг Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, иккита автомобили, Польшада ишлаб чиқарилган "Krab" ва АҚШда ишлаб чиқарилган "Paladin" ўзиюрар артиллерия қурилмаларини йўқ қилди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта қўпорувчилик-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Червонопоповка, Невское ва Червоная Диброва, ДХРнинг Григоровка ва Терни аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 80 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, 4 та зирҳли жанговар техникаси, 3 та бошыа техника, шунингдек, Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналиши, Артемовскда "Вагнер" ҳужум отрядлари шаҳарнинг учта кварталиги эгаллаб олди. Ҳаво-десант кучлари бўлинмалари ҳужум отрядлари қанотларида душманнинг ҳаракатларини тўсиб қўйишди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳининг тезкор-тактик авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси Часов Яр ва Богдановка аҳоли пунктларидан Артемовскга киришга уринган душман захираларига, шунингдек, 28-механиклаштирилган бригаданинг бўлинмаларига зарба берди.
Россия авиацияси сўнгги 24 соат ичида ушбу ҳудудда 8 та парвозни амалга оширди, гуруҳ ракета қўшинлари ва артиллерияси 52 та ўт очиш нуқтасини йўқ қилиш миссиясини бажарди.
Артёмовскда (Бахмут) душман йўқотишлари 245 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта танк, зирҳли транспорт воситаси, иккита зирҳли жанговар машина, учта пикап, саккизта енгил автомобиль, "Мста-Б" гаубицаси, иккита Д-20 гаубицаси ва учта "Град" реактив тизимини ташкил этди.
Жанубий-Донецк ва Запороже йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Угледар, Гуляйполе ва Запорожье вилоятининг Орехов аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг кучларига зарба берди, Ореховода УҚКнинг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
ДХРнинг Павловка ва Новоселка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита диверсион разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди. Бу ҳудудларда кун давомида 180 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, 11 та техника, шунингдек, Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 50 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва олтита техника йўқ қилинди. Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Отрадокаменка посёлкаси ҳудудида 121-ҳудудий мудофаа бригадасининг ҳарбий-техникавий жиҳозлар омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси бир суткада 117 та ҳудудда жойлашган Украина Қуролли кучларининг 94 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Россия қирувчи самолёти ДХРнинг Красний Лиман қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган кун давомида HIMARS (АҚШ) ракета тизимининг иккита ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Луганск Халқ Республикасининг Новокраснянка, Науголное, Кременная, Червоноповка ва Донецк Халқ Республикасининг Еленовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг бешта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 407 та самолёт, 228 та вертолёт, 3 741 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8 647 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 082 та ёппасига реактив ўт очиш тизимларининг жанговар техникасини, 4570та дала артиллерия ва миномётлари, шунингдек, 9483 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0