Жасмина Иммаева Қозоғистондаги Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

© Национальный олимпийский комитетЖасмина Иммаева – серебряный призёр ЧА
Жасмина Иммаева – серебряный призёр ЧА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
Қитъа биринчилигида Жасмина Иммаева 50 килограммгача вазн тоифасида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасмина Иммаева Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунида кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Жасмина Иммаева 50 килограммгача вазн тоифасида иштирок этди.
Ўзбекистонлик спортчи финалда япониялик жаҳон чемпиони Ремина Яшимото билан беллашди. Баҳс кунчиқар юрт вакилининг ғалабаси билан якунланди ва Иммаева иккинчи ўрин билан чекланди. Бу Иммаева учун қитъа биринчилигидаги учинчи медаль бўлди.
Бугун Остона шаҳрида чемпионатнинг тўртинчи кун беллашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси медаллар учун гиламга чиқади.
Аввалроқ Аброр Атабоев спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0