Курашчи Аброр Атабоев Осиё чемпиони бўлди

© НОК УзбекистанаАброр Атабоев
Аброр Атабоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Остонадигаи қитъа биринчилигида Атабоев финалда япониялик Кётаро Собагега ҳеч қандай имконият қолдирмади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Аброр Атабоев спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қитъа биринчилигида -67 кг вазн тоифасида қатнашган Атабоев финалда япониялик Кётаро Собагега қарши куч синашган ва унга ҳеч қандай имконият қолдирмаган.
“Бу 21 ёшли курашчимизнинг катталар ўртасидаги қитъа биринчилигида эришган биринчи чемпионлиги”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остонадаги Осиё чемпионатининг илк кунида ўзбекистонлик курашчилар 3 та медалга эга чиқишгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0