Ҳиндистон шимолида стратегик аҳамиятга эга бўлган туннел қурилиши тезлашди — видео

Oбуна бўлиш
Покистон ва Хитой чегарасига яқин ҳудудда қурилаётган стратегик туннел ҳарбий машиналар ўтиши учун 2024 йилда очилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ҳиндистонда Ладакҳ вилоятини Кашмир вилояти билан боғловчи миллий автомагистраль бўйлаб қурилаётган Зожила туннели ҳарбий машиналар учун 2024 йилда очилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik India.
Автомобиль транспорти ва автомобиль йўллари вазири Нитин Гадкари душанба куни туннелнинг боришини текшириб кўрди, у қуриб битказилгандан сўнг Зожила довонини кесиб ўтиш вақтини уч соатдан 20 дақиқагача қисқартиришини айтди.

"Ушбу туннел қурилиши билан Ладакҳ учун барча об-ҳаво шароитларида алоқа мавжуд бўлади. Энди Зожила довонидан ўтиш учун ўртача йўл вақти баъзан уч соатни олади, бу туннел қуриб битказилгандан кейин ўтиш вақти 20 дақиқагача қисқаради", - дейди вазир.

Кашмирнинг Сонмарг шаҳрини Ладакҳдаги Каргил тумани билан боғлайдиган 13 километр узунликдаги туннел расман 2026 йилда жамоатчиликка очилиши режалаштирилган бўлса-да, маҳаллий ОАВ ҳарбий машиналар ундан 2024 йилда фойдаланиши мумкинлигини хабар қилди.
Ладакҳ — Кашмир миллий автомагистрали тоғли ҳудуд орқали ўтган бўлиб, қишда кучли қор ёққанда бир неча ой давомида ўтиб бўлмайдиган бўлиб қолади. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида 2017 йилда Ҳималай тоғ тизмасининг Зожила туннели қурилиши бошланган эди.

Ушбу туннел стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у ҳар қандай об ҳаво шароитида Ҳиндистон Қуролли кучларига Хитой ва Покистон чегараси яқинида жойлашган Ладакҳга тезкор етиб келишни имкониятини яратади.

Ҳиндистоннинг шимолий чегараларида Покистон ва Хитой билан муносабатлар вақти-вақти билан кескинлашувини ҳисобга олганда, ушбу туннелнинг ҳарбий-стратегик аҳамияти янада ортади.
Тақа шаклида қурилаётган, икки қаторли автомобил йўлидан иборат Зожила туннелида ҳозиргача ишларнинг деярли 30 фоизи бажарилган. Денгиз сатҳидан 3500 метр баландликда жойлашган туннелнинг кенглиги 9,5 метр, баландлиги 7,5 метрни ташкил қилади. Туннел Австрия янги методи (NATM) технологияси бўйича қурилмоқда. Бунда туннел атрофида жойлашган тоғ таркибига мувофиқ мустаҳкамланади, хусусан, ички томондан бетон сепиш орқали ҳам. 2021 йилги ҳисоб-китобларга кўра, туннел қурилиши умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ.
Янгиликлар лентаси
0