Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Пушилин Артёмовскка борди

© AP Photo / LibkosДым в Артемовске
Дым в Артемовске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
ДХР раҳбари вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, Украина армияси Артёмовскда ўз бўлинмаларини аяб ўтирмаяпти.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин Артёмовскка борди ва Украина қўшинлари шаҳарни аямаётганини маълум қилди.
“Мана бизнинг Артёмовск, “вагнерчилар” (“Вагнер” ХҲК) томонидан озод қилинмоқда. <...> Бу кичик эълон, батафсил видеони кейинроқ каналда кутинг. Бизнинг бўлинмалар рус заминларини озод қилишда давом этмоқда”, - деди у ўзининг Telegram-каналида жойланган видеода.
Пушилин Украина Қуролли кучлари Артёмовскда ўз бўлинмаларини аяб ўтирмаётганини маълум қилди.
“Душман на шаҳарга, на ўз одамларига раҳм-шафқат қиляпти. Гўштқиймалагичга жўнатяпти”, - деди у.
Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмида, Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар атрофида олти ойдан ортиқ вақтдан бери шиддатли жанглар давом этмоқда. 22 март куни ДХР раҳбарининг маслаҳатчиси Ян Гагин Россия кучлари шаҳар деярли тўлиқ қуршаб олганини маълум қилган эди, унга олиб борувчи йўлларни Россия артиллерияси назорат қилмоқда. Шунингдек, у оператив қамалда бўлган Артёмовскда 10 мингга яқин украиналик ҳарбий хизматчилар қолаётганини хабар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0