Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 10 апрелнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота армейской авиации в зоне проведения СВО
Работа армейской авиации в зоне проведения СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳини ЛХРнинг Розовка, Цинковка, Тимковка, Крахмалное, Першоткивне ва Першотравне аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар техникаси, учта автомашинаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-20 гаубицасини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Старица қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 67-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳининг зарбалари натижасида ДХРнинг Терний, Торское, Серебрянка, Луганск Халқ Республикасининг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида 120 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, бешта зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
ЛХРнинг Новолюбовка аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 66-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳининг фаол ҳаракатлари натижасида сўнги суткада УКҚнинг 290 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, бешта зирҳли жанговар машинаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси "Мста-Б" ва Д-20 гаубицалари йўқ қилинди
ДХРнинг Краматорск шаҳри яқинида УҚКнинг 54-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳи Запорожье вилоятининг Малая Токмачка, Червоная Криница ва Преображенка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 50 тагача аскари, зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди
Херсон йўналишида 40 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, 15та машина, АҚШда ишлаб чиқарилган битта М777 артиллерия тизими, Д-30 гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида Украина Қуролли Кучларининг 102 та ҳудудда жойлашган 134 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Ямполовка ва Херсон вилоятининг Новоберислав аҳоли пунктлари ҳудудларида 125 ва 126-ҳудудий мудофаа бригадаларининг қўмондонлик пунктларига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимининг иккита ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Луганск Халқ Республикасининг Науголное, Червонопоповка, Харков вилоятининг Токаревка, ДХРнинг Весёлое, Пески, Благовешченка ва Опитное аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 406 та самолёт, 228 та вертолёт, 3 727 та учувчисиз учиш аппарати, 415 та зенит-ракета мажмуаси, 8 608 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 078 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 55 та ракета майдони, 4554 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 9414 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0