Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

© unsplash.com/Kseniia ZaitsevaЗаход солнца. жаркая погода
Заход солнца. жаркая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2023
Oбуна бўлиш
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда иш ҳафтасининг иккинчи ярми жуда илиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Синоптиклар маълумотларига кўра, бугун атмосфера фронти ўтишида марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +15...+20 даражани ташкил этади.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Ҳоразм вилоятида 14 апрель куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, +29...+32 даражани ташкил этади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда 11-14 апрель кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 10-11 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
10-11 апрель кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Бугун пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. 11-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
12 апрелдан бошлаб ҳаво жадал исий бошлайди. 10 ва 11 апрель кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +16...+19 даража, 14 апрелга келиб, +30...+32 даража атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0