Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

© unsplash.com/Thomas CouillardРоса на траве.
Роса на траве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2023
Oбуна бўлиш
Кечга томон Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Кечга томон Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқори ҳудудларда) ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0