https://sputniknews.uz/20230407/maxsus-vagonlar-33663800.html
Ўзбекистонда маҳбусларни ташишга мўлжалланган махсус вагонлар ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда маҳбусларни ташишга мўлжалланган махсус вагонлар ишлаб чиқарилди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, мазкур вагонлар дизайни ўзига хос бўлиб, қўшимча замонавий жиҳозларни ўз ичига олади. 07.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-07T14:10+0500
2023-04-07T14:10+0500
2023-04-07T14:10+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33663453_0:53:1021:627_1920x0_80_0_0_7537f3741d7eb2b07dcfdd6394401208.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда маҳбусларни ташишга мўлжалланган махсус вагонлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси хабар қилди.Маълум қилинишича, уларни “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Қозоғистон Миллий гвардиясининг техник шартларига асосан ишлаб чиқарган. 8 дона шундай махсус вагон Остона шаҳрига етказиб берилган ва буюртмачига топширилган.Улар МДҲ давлатлари темир йўлларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Вагонлар ТР ТС 001/2011 техник регламентининг барча талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда мувофиқлик сертификатига эга.“Мазкур вагонлар дизайни ўзига хос бўлиб, қўшимча замонавий жиҳозларни ўз ичига олади. Хусусан, ҳавони мўътадиллаштириш тизими, ичимлик суви ва ҳавони дезинфекциялаш ускунаси, экологик тоза биоҳожатхона, видео кузатув мосламаси, эшиклар ҳолати тўғрисида сигнал берувчи қурилма ва бошқалар”, — дейилади хабарда.Таъкидланишича, бугунги кунда икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида янги махсус вагонларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам кўриб чиқилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилаётгани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/07/33663453_57:0:964:680_1920x0_80_0_0_89758f8ed1dea3a6ccf7c2946ea1d4b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда маҳбусларни ташишга мўлжалланган махсус вагонлар ишлаб чиқарилди
Таъкидланишича, мазкур вагонлар дизайни ўзига хос бўлиб, қўшимча замонавий жиҳозларни ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда маҳбусларни ташишга мўлжалланган махсус вагонлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси
хабар қилди. Маълум қилинишича, уларни “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ Қозоғистон Миллий гвардиясининг техник шартларига асосан ишлаб чиқарган. 8 дона шундай махсус вагон Остона шаҳрига етказиб берилган ва буюртмачига топширилган.
Улар МДҲ давлатлари темир йўлларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Вагонлар ТР ТС 001/2011 техник регламентининг барча талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда мувофиқлик сертификатига эга.
“Мазкур вагонлар дизайни ўзига хос бўлиб, қўшимча замонавий жиҳозларни ўз ичига олади. Хусусан, ҳавони мўътадиллаштириш тизими, ичимлик суви ва ҳавони дезинфекциялаш ускунаси, экологик тоза биоҳожатхона, видео кузатув мосламаси, эшиклар ҳолати тўғрисида сигнал берувчи қурилма ва бошқалар”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бугунги кунда икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида янги махсус вагонларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилаётгани
хабар қилинган эди.